22 July 2018
07:42 -
“Ҳаракат” ўз ўқувчисининг “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатибини танқид қилувчи хатини эълон қилганди, ўша имом хатиб ишдан олинди

Kun.uz сайти кеча ярим кечасига яқин тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори ўз вазифасидан озод этилган ва унинг ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом хатиби Хусниддин Абдукаримов тайинланган. Одилхон қори ўғлининг нима сабабдан лавозимидан озод этилгани ҳақидаги маълумот йўқлиги хабарда урғуланган.
Аммо, ҳеч шубҳасиз тахмин қилиш мумкини, уни бизнинг сайтимизда эълон қилинган Абдулазиз Шарифхоновнинг хати туфайли ишдан олганлар.
“Ҳаракат” Агентлиги Абдулазиз Шарифхоновнинг хатига таҳлил берар экан, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айланиб бўлгани, бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секеуляризм принципини тан олишига эриш эканлигини айтиш билан бир қаторда, имом хатибларни демократик йўл билан мусулмонлар сайлайдиган замон келаётганини урғулаган эди. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ҳам бизнинг таҳлиллардан дарс олишга ўрганиши керак.