Авваламбор билдириш керакки, Москвада 1942 йили Москва Ҳарбийжиҳозлар Механика Институти тузилган, 1945 йилда унинг номи Москва Механика Институти деб, 1953 йилда Москва Инженер-Физика Институти (МИФИ) деб, 1993 йилда МИФИ (Техник Университет) деб, 2003 йилда эса МИФИ (Давлат Университети) деб ўзгартирилган эди. Бу институт ҳар доим СССРдаги энг обрўли олий-ўқув юртларидан бири бўлган. У 2009 йилдан бери “Миллий Тадқиқот Ядро Университети (МИФИ)” деб аталади. Москва Инженер-Физика Институтини ўзбекчасига Москва Мухандисклик-Физика Институти (ММФИ) деб таржима илинса, бу олий ўқув юртининг номи “Миллий Тадқиқот Ядро Университети (ММФИ)”, яъни МТЯУ (ММФИ) бўлади.
Бугун ЎзА Президент Шавкат Мирзиёнинг Тошкент шаҳрида “ММФИ” Миллий Тадқиқот Ядро Университети”нинг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги кеча имзоланган қарорини эълон қилди. Қарорда айтилмаган бўлса ҳам тушуниш мумкинки, “ММФИ” МТЯУнинг Тошкентдаги филиалида ўқиш 2019 йил 1 сентябрда бошланади.
Қаранг, Россия университетинг Тошкентдаги филали Шавкат Мирзиёнинг қарори билан очилармиш. Россия буни истамасачи? Истамаса, очилмайди-ку. Тахмин қилиш мумкинки, бу масала Россия тарафи билан келишилган ва “ММФИ” МТЯУнинг филали Тошкенда очилади. Аммо, бунинг учун Шавкат Мирзиёнинг қарори етрасиз, қўшма қарор имзоланиши керак эди. Шавкат Мирзиё шуни ҳам тушунмаяптими, демак, унинг ҳамма лойиҳалари каби, буниси ҳам жиддий ишга айланолмайди.
Онамухолиифат партияси “Бирлик” йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан, яъни ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгич бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан 10 баравар кам бўлган ҳолдан олиб чиқиш учун мамалакатда фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.
Ислоҳотлар бўлмас экан, Ўзбекистон ғариб аҳволда қолаверади. Яъни, бу ерда ишлайдиган профессорлар, Ўзбекистондаги бошқа профессорлар каби, қозоқ дворниклариникига сал кам тенг маош оладилар ва у ҳолда “ММФИ” МТЯУнинг келажаги бўлмайди. Ёки, бу олий ўқув юрти Россияники бўлгани сабабли, у ерда ишлайдиган профессорларга Ўзбекистонда каби 400 доллар эмас, 2 минг доллар маош тўланадими? У ҳолда бошқа ўзбек профессорлари норозилик намойишлари бошламайдиларми? Бу ерда ўқийдиган ўзбек талабалар қайси тилда ўқитилади? Улар ўқиш учун Россия стандарталарига кўра пул тўлайдиларми? Демак, бу ерда Ўзбекистондаги порахўр мулозимларнинг фарзанларигина ўқийдими?
Хуллас, ҳар доимгидек, саволлар кўп, жавоблар йўқ.