Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Халқаро пресс-клубда “Қабул - 2018: Шаффофлик, ҳалоллик, адолат мезонлари ва инновацион ёндашувлар” мавзусида ўтказилган навбатдаги сессияда 2018-2019 йилларда олий ўқув юртларига қабул жараёни ва тест имтиҳонларига тайёргарлик ишлари ҳамда бугун долзарб бўлиб турган жуда муҳим масалалар ва муаммоли вазиятлар таҳлил қилинибди Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ректорларнинг Мурожаати қабул қилинибди. Хабарда ўша Мурожаатномдан қуйидаги сатрлар ҳам келтирилади:
- Биз – кўп сонли ректорлар замонавий таълимнинг оёғига кишан бўлиб турган иллат - порахўрлик ва таъмагирликнинг олдини олиш, ҳар ишда ҳалол ва виждонан йўл тутиш, олий таълим муассасаларини ҳақиқий маънодаги маърифат ва ҳалоллик масканига айлантириш, шунингдек, бу йилги қабул жараёнларини шаффоф, адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берамиз.
- Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёқараши ўзгармаяпти. Қонунларга кўра пора берган ҳам, пора олган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналади ва муқаррар жазога тортилади. Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйманг!
Кўриниб турибдики, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ректорлар Мурожаатномасида асоосий урғу олий ўқув юртларида ҳам гуркираб кетган порахўрлик ва таъмагирлик иллатига ҳамда унга қарши курашиш кераклигига берилган. Аммо, яна кўриниб турибдики, бечора ректорлармиз бу иллатларнинг илдизи - Ўзбекистонда демократия ва ошкораликнинг йўқлигида, бунинг устига, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари оладиган м аош кулгили даражада камлигида эканлигини билмайдилар.
Қизиқ, у бечора ректорлар ўзбек профессорлари қозоқ дворниклари билан сал кам тенг маош олишларини, олий ўқув юртларининг оддий ўқитувчилари эса, қозоқ дворникларидан анча кам маош олишларини ҳам билмайдиларми? Шундай экан, бунақа ректорлар билан ҳеч қандай ижобий натижаларга эришиб бўўдмайди. Демак, ўқитувчиларинг ўзи майдонларга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёга Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги Қозоғистондагидан сал кам 10 баравар камлигини эслатишлари ва бу аҳволдан чиқиш учун мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар қилишга чақиришлари керак.