Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Sof.uz сайти Сўғд Агентлигига асосланиб ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган қисқа хабарида айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда экан. Бу вилоятнинг Спитамен туманида 630 ўқувчига мўлжалланган мактаб барпо этиш ҳақидаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тожикистонга борганда имзоланган эмиш. Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахассисларга қурилиш учун бир нечта жой таклиф этибди, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмабди.
Бу хабарга Sof.uz сайти бермаган таҳлилни “Ҳаракат” бермоқчи. Гап шундаки, йиллар аввал “Ҳаракат” хатқутисига Тожикистонда яшайдиган ўзбеклардан бир неча хат келган ва биз уларни сайтимизда эълон қилган эдик. Ўша хатларда айтилишича, ўзбекларнинг қаршиликларига қарамасдан, Тожикистон ҳукумати бир неча ўзбек мактабини бекитиб ташалаган. Ҳозир ўша хатларни Интернетдаги саҳифаларимиздан қидириб топиш имкониятимиз бўлмади, аммо у хатлар бор ва уларни изчиллик билан қидириб топиш мумкин.
Бундан ташқари, бизга ўз вақтида Қозоғистон ва Қирғизистонда яшайдиган ўзбеклардан ҳам у ердаги бир нечта ўзбек мактаби бекитиб ташлангани ҳақида хатлар келган. Масалан, ҳозирги Жамбул вилоятидаги (маркази аввал ўзбеча Авлиёота эди, энди қозоқлар уни Тараз деб ўзгартиришган) ўзбек мактабларини бекитиб ташлатган вилоят ҳокими кейинчалик бир муддат Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам бўлиб ишлаганди.
Афғонистонда тахминан 5 миллион ўзбек яшашига қарамасдан, у ерда биронта ўзбек мактаби йўқлиги, аммо бу билан иши бўлмаган тожик аслли ҳаромий, собиқ президент Ислом Карим Афғонистонда форсча-тожикча дарс бериладиган мактаб қуриб бергани, Ўшда қирғизча мактаб қуриб беришга ваъда бергани ҳам маълум. Нима, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзбекларга нисбатан душманлик руҳидаги сиёсатини давом эттираверадими? Қачон ўзбекларнинг кўзи очилиб, ўз миллий қадриятларининг оёқ ости қилиниши, миллий ғурурларининг топталишини тўхтатиш талаби билан майдонларга чиқадилар?