Ўзбекистон Президенти деҳқонлар билан учрашганда тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ гаримдорилар экиш ҳақида, кўприк қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида, ўрта таълим тизими ходимлари билан учрашиб таълим соҳасининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил қилиш ҳақида маcлаҳатлар бергани устида роса кулган эдик. Агарда у кўприкларни сифатсиз қуриш, ўрта таълим системасини бугуннинг эмас, кечаги куннинг талаблари асосида ривожлантириш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берса, ўтирволиб йиғлаган бўлардик.
Мана, бугун навбат олимларга келибди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишларича, Шавкат Мирзиё Улуғбек шаҳарчасига бориб, у ердаги Ядро Физикаси Институтида Фанлар Академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилибди ва шундай маслаҳат берибди: “Ҳар бир илмий ишга маҳсулот сифатида қаралиши, унинг харидори олдиндан аниқ бўлиши керак.” Хабарларда айтилмаса ҳам, таҳмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё ўз таклифининг оламшумуллигини кўрсатиш мақсадида, Ал Хоразмий 12 асрдан кейин ўзининг илмий ишларига асосланиб компютерлар яратилишини, ўз ишларининг маҳсулотига Бил Гейтс кабилар харидор бўлишини аниқ билгани учун арифметика ва алгебранинг асосларини жуда пухта яратганини мисол қилиб кўрсатган.
Ҳеч шубҳа йўқки, Шавкат Мирзиёнинг маслаҳатларидан кейин Ўзбекистонда илм-фан мисли кўрилмаган равишда ривожланишга бошлайди.
Ҳа, тан олиш керак, Ўзбекистон Президенти фақат валдираш билан чегараланмабди ва илмий ишланмаларнинг амалиётга татбиқ этилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилиши, илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ойлик маошлари бир неча баробар оширилишини маълум қилибди. Эътибор беринг, грант ҳали ажратилмаган, ойлик маошлар оширилмаган, аммо ажратилади ва оширилади. Яқингача бизда профессорларнинг ойлиги қозоқ дворникларникидан кам эди, ҳозир тенг бўлди. Табиий, ҳамма илмий ходимларнинг ойлиги профессорларникига тенг бўлолмайди, демак, илмий ходимларимизнинг ойлиги қозоқ дворникларникидан кам бўлади ва улар биринчии имконият бўлиши билан Остона ёки Олмотага қочиб, ўша ерда дворниклик қилишга бошлашади.
Аммо, қизиқ, илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ойлиги сўмда бўлади-ку, нега грант долларда ажратилади? Дарвоқе, 100 миллион доллар ҳам катта пул - Ғарб мамлакатларида 100-150 нафар ўрта миёна яшовчи фуқаролар уйларининг умумий қийматидир. Бизда уйлар арзонроқ, демак, бу пулнинг бир қисмини коррупцион схемалар билан ўзлаштириб оладиган Фанлар Академияси ва илмий-тадқиқот институтларининг раҳбарлари ҳамда давлатнинг бундай ишларни назорат қилиши керак бўлган мулозимлари ўзларига 50 тача муҳташам уй қуриб оладилар.
Илм-фан нима бўлади дейсизми? Нима бўларди, давлат ўлаётган экан, Фанлар Академиси ўлмасинми?
Қўғирчоқ ахборот воситаларининг хабарларига бу учрашувга оид расмлар қўйилмаган. Биз ҳам шундай қилишга мажбур бўлдик ва Ал-Хоразмийнинг расмини қўйиш билан чекландик.