Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Gazeta.uz 2018 йил 15 июлда Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб, аммо, ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 1,609 млн сўмни ташкил этибди. Энг юқори ўртача номинал ойлик Тошкент шаҳрида 2,252 млн сўм, энг ками Наманган вилоятида - 1,263 млн сўм экан.
Бу хабарга таҳлилни биз берамиз. Аввалмбор, айтиш керакки, ўртача номинал ойлик – ўртача ойликка турли тўловлар (масалан, пул мукофаати) қўшилгандан кейин чиқадиган қиймат бўлиб, асосан социалистик мамлакаатларда аҳволни яхши қилиб кўрсатиш учун ишлатиларди. Яъни, номинал ўртача ойлик ҳақиқий ўртача ойликдан кўп, аммо хабарда қанчага кўп экани айтилмайди. Демак, Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотларига ҳеч қандай ишонч йўқ.
Иккинчидан, Ўзбекистонда ҳеч қачон аҳолининг ўртача ойлиги қанча эканлиги очиқланмасди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Статистика Бошқармаси МДҲга кирувчи ҳамма давлатларнинг ўртача ойлигини мунтазам эълон қилиб боради, аммо у ерда ҳеч қачон Ўзбекистон ҳақида маълумот берилмайди. Аммо, 2017 йил 14 декабрда, балки, тарихда биринчи марта Ўзбекистон Давлат Стаистика Қўмитаси бизда ўртача ойлик 1 млн 346 сўм эканлигини эълон қилди. “Ҳаракат” Агентлиги сўмнинг ўша пайтдаги расмий курсидан келиб чиқиб, ўртача ойлик 122 доллар эканлигини ўша кунги хабарида эълон қилган эди.
Учинчидан, “Ҳаракат” Агентлиги 2013 ва 2014 йиллари ҳар қандай давлатда аҳолининг ўртача ойлиги шу давлат иқтисодиётининг кучига боғлик эканлига ва бизда иқтисодиётнинг кучи, яъни Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми Қозоғистондан 8 баравар кам эканлигига ва Қозоғистонда ўша йиллари ўртача ойлик 700 доллар атрофида эканлигига асосланиб, бизда ўртача ойлик 90 доллар атрофида эканлигини тахмин қилган эдик.
2014 йили Ғарб давлатлари Қримни босиб олган Россияга қарши санкциялар киритганларидан кейин нефтнинг нархи тушиб кетди ва Қозоғистонда ўртача ойлик 400 доллардан бироз юқори бўлиб қолди. Ўшанда қозоқлар билан фарқимиз камайди, аммо ўтган йили сўм 2 баравар девальвация қилингандан кейин, қозоқлардан орқадалигимиз 9,6 (!!) га чиқди.
Тўртинчидан, бугун Ўзбекистонда номинал ўртача ойлик 1,609 млн сўмни ташкил қилмоқдами, долларнинг бугунги курси бўйича 202 доллардир. Демак, ҳақиқий ўртача ойлик бундан ҳам кам.
Бешинчидан, БМТнинг бир тийинга қиммат Халқаро Меҳнат Ташкилоти Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлигини 2017 йилда 235 доллар деб эълон қилган экан. Ўз-ўзидан маълумки, МДҲнинг Статистика Бошқармаси Ўзбекистондаги режим берган маълумотларга ишонмаслигини билган Ўзбекистон режими у ерга ўз маълумотларни бермасди, аммо БМТни лақиллатиш мумкинлигига ишониб, у ерга ёлғон маълумотлар бергани шундоғам кўриниб турибди. Аммо, БМТга берилган рақамларга ишонилса, бизда ўртача ойлик 2017 йилга нисбатан тушгани маълум бўлади-ку?!?!
Хуллас, қаёққа қараманг, ҳамма ёқда шавкат-мирзиёча масхарабозлик. Қаранг, иқтисодиётнинг кучи билан қозоқлардан орқадалигимиз 8 дан 9,6 га чиққан бўлса, бизда ўртача ойлик 2017 йилдаги 122 доллардан ҳозир айтилаётган 202 долларга чиқиши мумкинми? Йўқ, мумкин эмас. Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси ёлғон маълумотлар тарқтмоқда. У ердагилар биладики, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларида аҳолининг ўртача ойлиги ҳақидаги рақамлар бўйича таҳлил берилмайди. Демак, содда ўзбекларни ёлғон маълумотлар билан алдашдан осон иш йўқ..
Хуллас, кўриниб турибдики, бечора ўзбеклар ўзларининг ғариб аҳволлари ҳақидаги ҳақиқий хабарларни “Ҳаракат”дан ўқишлари керак.
Расмдаги графикда МДҲ давлатларида сўнги 4 йил ичида ўртача ойлик қандай ўзгариб борганини кўриш мумкин. Аммо, у ерда Ўзбекистон йўқ. Расмни яхшироқ кўриш учун уни курсор билан босинг.