Туркияда 2016 йил 15 июлда гўёки фатхулла-гуленчилар террор ташкилоти (ҳукумат унга ФЕТО деб ном берган) уюштирган, аммо амалга оширолмаган давлат тўнтаришига уринишдан кейин, аниқроғи, 2016 йил 20 июлда бутун мамлакат бўйлаб Фавқулодда Ҳолат эълон қилинган эди. Фавқулодда Ҳолат ҳар сафар Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) тарафидан бир неча ойга эълон қилинарди, унинг муддати битишидан олдин, муддат узайтириларди. Охирги, 7-чи муддат бугун кечаси соат 1 да битди ва у узатлмагани сабабли Фавқулодда Ҳолат ҳам битди.
Фавқулодда Ҳолат пайтида ТБММ тарафидан 32 та Қонун Сифатидаги Қарор (ҚСҚ) қабул қилинган экан. Ўша ҚСҚларга асосланиб, давлат тўнтариши урунишига алоқаси борликда айбланиб 2 йилда 228 мингдан кўпроқ киши қамалибди, 134 мингдан кўпроқ киши давлат ишларидан ҳайдалибди, 17 минг 89 кишига қарши ижтимоий тармоқларда терроризмни пропаганда қилиш ва нафрат қўзғаш айби билан жиноий ишлар очилибди, 174 та оммавий ахборот воситаси, 1414 та ноҳукумат ташкилоти , 145 та фонд, 15 та университет, 19 та профсоюз ташкилоти бекитиб ташланибди. Даҳшат! Аввал бирга бўлган икки исломий гуруҳ - ражаб-эрдўғанчилар ва фатхулла-гуленчиларнинг тахт талашуви нималарга олиб келаётганини кўринг.
Лекин, бу билан иш битмас экан. Фавқулодда Ҳолат битса ҳам, ТБММ таарфидан турли чекловлар рўйхати тасдиқланиши кутилмоқда. Бу чекловларнинг рўйхати ҳали эълон қилинмган бўлса ҳам, ундан хабари борлар, Фавқулодда Ҳолатдан қолишмайдиган вақт келади, деб хавотирлик билдирмоқдалар. 600 ўринлик ТБММда исломчиларнинг Адолат ва Тараққит Партияси ва у билан “Жумҳур Иттифоқи” тузган Миллиётчи Ҳаракат Партияси 350 га яқин депутатга эга бўлгани туфайли, бу чекловлар тезда қабул қилинишини кутиш керак. Чекловлар рўйхатида турли намойишларга рухсат бермаслик шартлари ҳам бўлади.