Бугун, 2018 йил 17 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судья Муроджон Мирзажонов раислигида ўтган апелляция судлов ҳайъати мажлиси “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Андижон вилояти ташкилотларининг раиси Мусажон Бобожонни оқлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар берди.
Мусажон Бобожон (расмда) шу йилнинг 26 март куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қува тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 2-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил шартли муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мухолифатчининг Фарғона вилояти ИИБ томонидан мусодара қилинган компьютеридан қирғизистонлик Абдуллоҳ домланинг “Пайғамбарлар тарихи” номли мажмуаси ва унинг ичидан 24 та аудиофайл, шунингдек, “Жаннатга ошиқлар” номли рисола матни топилган. Мазкур асарлар адабиётшуносликка оид суд экспертизаси томонидан диний фундаментал адабиёт сифатида баҳоланган ва Мусажон Бобожон диний ақидапарастликда айбланган эди..
Эслатиб ўтамиз, ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 26 мартдаги суд олдидан Қува тумани суди раиси Баҳодир Ваҳобовга макутуб йўллаб, дунёга машҳур икки ташкилот – “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” Жамияти фаоли Мусажон Бобожонга қўйилаётган диний ақидапарастлик айби мутлақо асосизлигини урғулаб, агар Мусажон Бобожон жазоланса, Ўзбекистон Ғарб олдида энг камида уятга қолишини таъкидлаган эди.
Шу воқеа муносабати билан яна бир жанжални эслашдан фойда бор. Шу йил 16 июнда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги уйига 26 йилдан кейин келган асли ўзбекистонлик ўзбек, ҳозир АҚШ фуқароси Зокир Али дарҳол Ўзбекистон ДХХси тарафидан ушланган ва унга 2000 йили Афғонистонга бориб, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилгани ҳақида мутлақо уйдирма айблар қўйилган ва прокуратура уни 20 йилга озодлликдан маҳрум қилиш ва 40 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солишни сўраган эди. Аммо, яна Абдураҳим Пўлат ишга аралашди ва Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевга мактуб йўллаб, Зокир Али ўзининг рекомендация хати билан 2000 йили АҚШда сиёсий бошпана олганини ва ўшандант бери АҚШда яшаётганини, демак, унга қўйилаётган айблар мутлақо ёлғонларга асосланганини билдирди. Орага АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам кирди. Натижада, Зокир Али номигагина 125 доллар жарима билан озод қилганди.
Мусажон Бобожон ва Зокир Али воқеалари кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини Ғарбнинг ва Ўзбекистон демократларининг фикрига қулоқ солишга мажбур қилиш мумкин. Худди шунга ўхшаб, тожиклар режимини Ўзбекистон давлати ва халқининг аянчли аҳволини тузатиш устида ишлаш ва Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашга ҳам мажбур қилиш мумкин ва қилиш керак.