Президент Шавкат Мирзиёнинг 1-чи ва 2-чи хотинлари Зироатхон ва Фуҳушахон АҚШ сафаридан кейин йўқ бўлиб қолганлари, охирги кунларда эса, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам йўқ бўлиб қолганини 13 июлдаги хабаримизда тилга олган эдик. Шу хабаримизда Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётганини ҳам аниқ рақамлар билан кўрсатиб бериб, очиқча айтмасак ҳам, “Аҳволимиз шундай экан, Шавкат Мирзиё қаерда қолди?” саволига имо-ишора қилган эдик.
Тахминан 10 кундан бери Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Шавкат Мирзиё турли давлат руҳбарларига у давлатларнинг байрам кунлари муносабати билан табрикномалар, ёки бошларига тушган турли кулфатлар бўйича ҳамдардлик мактублари юбораётганини хабар қилиб тургандилар. Аммо, айнан биз Шавкат Мирзиё йўқ бўлиб қолганини хабар қилган кунимизда, у Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида ЎзА қисқа хабар берди, аммо хабарга фақат Сирил Мюллернинг рами қўйилган. Ҳаромий Ислом Каримнинг ўлими олдидан ҳам, унинг чет элликлар билан учрашувилари ҳақидаги хабарларга меҳмон билан мезбоннинг умумий расми қўйилмасди. Ҳозир Шавкат Мирзиёга нима бўлмоқда?
Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиёни “Ҳаракат” Агентлиги тарқатаётган хабарлар ва у хабарларга ўқувчиларнинг муносабати шокка туширган. Бошқаларни қўйиб туринг, яна ўша 13 июлда эълон қилинган «“Ҳаракат” доим ҳақ, Ўзбекистонда ҳамма порахўр: Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва унинг тақими ҳибсга олинибди. Шавкат Мирзиё қачон ҳибсга олинади?» сарлавҳали хабаримизни олайлик. Бу хабарда Ўзбекистон коррупция ва порахўрлик ботқиғида ўлаётганининг бош сабабчиси – фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни истамаётган Шавкат Мирзиё эканлиги айтилган ва “Самарқанд ҳокими ҳибсга олинган экан, Шавкат Мирзиё қачон ҳибсга олинади?” деган савол қўйилганди.
Мана, орадан 4 кун ўтди, ўша хабаримизни шу дақиқаларгача 6 минг 609 киши ўқиди. Тахминан 10 киши биронта мантиқли фикр айтолмасдан бу хусуда “Ҳаракат”ни сўкиб ётибди. Аммо, муҳим бўлгани, бу хабарга 354 киши “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганидир. Яъни, хабарни ўқиганларнинг 0,15 фоизи у хабарга қарши чиққан бўлса, 5,3 фоизига хабар, тўғрироғи, Шавкат Мирзиё ҳибсга олиниши кераклиги ҳақидаги фикр ёққан.
Шуни тушуниш керакки, Ўзбекистондек зиндонда ўтирганларнинг 5,3 фоизи қўрқмасдан бундай хабарга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйиши сенсацияларнинг сенсациясидир. Ҳеч шубҳа йўқки, бошқа юзлаб-минглаб ўқувчиларимиз ҳалигача “деворнинг ҳам қулоғи борлигидан” қўрқишаётгани туфайлигина “ёқтириш” (лайк) белгиси қўймаганлар. Шуни ҳам алоҳида урғулаш керак, шу пайтгача Зиндонбоши ва унинг тақимига қарши хабарларимизга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганлар 3 фоиздан кўп бўлмасди.
Шубҳасиз, айнан шу нарса, яъни ўқувчиларимизнинг 5,3 фоизи Шавкат Мирзиёни коррупция ва порахўрликнинг бошида турган одам сифатида ҳибсга олинишини кутаётганлари Шавкат Мирзиёга мушт урушдек зарба бўлган. Ҳа, 1-чи ва 2-чи хотинлари қаерда эканлиги ҳам номаълум бўлган Шавкат Мирзиё оғир аҳволда. Аммо, у айбдор сифатида “Ҳаракат”нинг ўқувчиларини эмас, ўзини кўриши керак.