12 July 2018
10:42 - Шавкат Мирзиё германиялик экспертни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари қилибди, фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар қилиши керак эди-ку!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё Германия фуқароси Карстен Хайнцни Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш Вазири ўринбосари этиб тайинлабди.

Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш қабилиятига эга эканлиги иддао қилинаётган бу эксперт мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси тарафидан топилибди, аммо у Германияда нима ишлар қилгани мутлақо тилга олинмайди.

Балки, Карстен Хайнц инновацияларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича тажрибаси бор одамдир, мамлакатимизда қайсидир соҳаларнинг самарадорлигини юксалтиришга ҳиссасини қўшар. Аммо, у немис бечора Ўзбекистонинг давлат сифатида ўлимга кетишининг сабаби, Ўзбекистондаги тожиклар режими бизни атайлаб ўлим йўлига солаётганларида, хусусий тадбиркорлик эркинлиги номигагина борлигида эканлигини тушунармикан? Ўлим йўлидан чиқиш учун Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини, сиёсий ислоҳотларинг марказида демократияни ривожлантириш, молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётиши кераклигини билармикан?

Қизиқ, Карстен Хайнц ҳақиқий эксперт бўлса, ўз мамлакатида ойига камида 10 минг доллар атрофида маош олгани шубҳасиздир, аммо, ўзбек профессорлари ва сенаторлари қозоқ дворниклари билан бир хил ойлик оладиган мамлакатда унга қанча маош тайинланди экан? Наҳотки, у қозоқ дворникларидан 2 баравар кўп маош олади? Ўзбек халқи буларни билиши керак.