Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан иш вақти қандай тартибда белгиланган?” сарлавҳали хабар эълон қилиб, таҳририятга келаётган бу ҳақдаги таклиф ва саволларга жавоб берибди.
Табиий, у ерда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси 115-моддасига асосан ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги айтилган. Бундан ташқари турли ҳолатдаги фуқаролар, тун ва байрам кунлари учун иш вақтиyb қандай қисқартириш ҳақида маълумотлар берилган.
Умуман олганда мантиқли хабар, унда фойдали маълумот ва маслаҳатлар бор. Лекин...
Ўзбеклар “ҳамма нарса лекиндан кейин бошланади” дейишади. Келинг, биз ҳам шундай қилайлик.
Маълумки, ўтган йилнинг охирги кунларидан бири Олий Мажлис Ўзбекистоннинг 2018 йил Давлат бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларини тахминан 62 трлн сўмдан, яъни 7,7 млрд доллардан қилиб тасдиқлаганда, Шавкат Мирзиё бундай бюджетини тайрлаганларни каламушлар деб атаган ва бундай бюджетни имзоламаслигини айтган эди. Давлат бюджжети ҳамма вазириликлар иштирокида тайёрланишини эътибога олсак, Шавкат Мирзиё ўзини “Каламушбоши”га чиқариб қўйгани ҳам ўз-ўзидан маълум. Аммо, бир ҳафта ўтар ўтмас, Шавкат Мирзиё “Каламушбоши” сифатида каламушлар тайёрлаган Далат Бюджетинги бир тийинга ҳам ўзгартирмадан имзолади. Демак, бу йилги Давлат Бюджетимиз бор-йўғи 7,7 млрд доллар.
Нимага “бор-йўғи” демоқдамиз? Чунки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистоннинг Давлат бюджети 35 млрд доллардан кўп. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонимиз қашшоқ давлат.
Бундан ҳам қизиғи, 2 ҳафтача аввал Ўзбекистоннинг сал кам ҳамма ахборот воситалари Россия Марказий Банкининг маълумотларига асосланиб, Россияда ишлаётган ўзбеклар Ўзбекистонга бир йилда тахминан 7 миллиард доллар пул юбораётганларини билдирган эдилар. Ўзбеклар фақат Россиядан эмас, Қозоғистон, Туркия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан ҳам пул юбораётганларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонга йилига 10 млрд доллар атрофида пул келмоқда. Эътибор беринг, бизга чет эллардан Давлат бюджетимиздан 1,5 баравар кўп пул келмоқда.
Демак, қашшоққина эмас, гадой давлатмиз. Давлат бюджетимиз бир чақа бўлгани сабабли, асосан чет элдан келгаётган пулга яшайдиган давлатмиз, тўғрироғи мустақил ҳам эмас, гадой давлатмиз.
Шундай экан, Kun.uz сайтидан сўраш керак: Давлат сифатини йўқотиб бўлган Ўзбекистонда қанақа иш вақти белгиланиши мумкин? Бечора ўзбеклар, иш топилса, бир кунда 3-4 соат ҳам, 15-20 соат ҳам ишлайверадилар-ку. Ҳеч кимнинг давлат қонунлари билан иши ҳам йўқ-ку. Қолаверса, порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган Ўзбекистонда қонунлар ишлармиди? Ҳаммаёқда Шавкат Мирзиё ва Ўзбекистон КГБсининг буйруқлари ишлайди. Уларнинг эса, иш вақти билан ишлари ҳам йўқ. Битттагина ташвишлари - тахтни йўқотмаслик.
Тўғри, Kun.uz бундай нарсаларни ёзолмайди. Ёзсинчи, бир вақтлар Olam-uz сайти каби дарҳол ёпиб ташланади. Бир ойча аввал Kun.uz ўзбек ўқитувчи ва шифокорлари Остонада биноларнинг деразаларини ювиб, ўша ерда топган пуллари билан Ўзбекистондаги оилаларини боқаётганларини ёзган эди, уни 10 кунга бекитиб қўйгандилар, энди яна бирон нарса ёзса, умуман бекитиб ташлайдилар. Нима ҳам дердик, бечора Шавкат Мирзиё, бечора КГБ ва бечора Kun.uz!!!