Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режмининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришларича, бугун Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўра ўз лавозимида улоқтирилиб, ўрнига Эркинжон Турдим (расмда) ўтқазилибди.
1969 йилда туғилган Эркинжон Турдим 2016 йил декабридан буён Сурхондарё вилояти ҳокими, 2008−2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлган бўлган экан. 1991−1995 йилларда эса, Ўзсаноатқурилишбанкнинг ҳудудий бўлимларига раҳбарлик қилган, кейин 1996 йилгача Зарафшон ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.
Хабарларларда Эркинжон Турдим 1996-2008 йилларда қаерда ишлагани айтилмаганидан тушуниш мумкинки, у ўша йиллари қамоқда ўтирган. Энди қамоқда бугун Самарқанд вилояти ҳокимлигидан улоқтирилган Туробжон Жўра ётса керак.
Эркинжон Турдимдан бўшаган Сурхандарё вилояти ҳокими лавозимига шу йил 16 январидан бери Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Пўлат ўтқазилибди.
Хабарларда айтилмаса ҳам, ўз-ўзидан маълумки, кадрларни Ўзбекистоннинг фундаментал муаммолари билан шуғулланиш кераклигини ҳам тушунмайдиган Президент Шавкат Мирзиё алмаштириб ётибди.
Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун. кадрлар алмаштириш эмас, фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар қилиш лозим. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштиркида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади, молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётади.
Ўзбеклар тушунинг, бунақа президент билан келажагимиз йўқ, демак, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан давлат ва халқнинг асосий муаммолари билан шуғулланишга мажбурлаш лозим. Бошқа йўл йўқ.