Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғрчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2018 йил 15 июлдан бошлаб чет элликларга Ўзбекистонга киришни соддалаштиришга қаратилган бир қатор янгиликларни ўз ичига олувчи қарорни кеча 4 июлда имзолабди.
15 моддадан иборат бу қарорнинг тафсилотларини бу ерда гапириб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Чунки, бу қарор амалда ишламаслагини, ҳамма нарса Ўзбекистон расмийларининг кайфиятига қараб қилинишини ҳамма билади. Шу пайтгача бир қатор чет эллик фуқаролар, агар улар бир вақтлар Ўзбекистон фуқароси бўлган бўлсалар, турли ўйлаб топилган сабаблар билан Ўзбекистонга киритилмаганларини бутун дунё билади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон расмийлари бизда икки фуқароликка рухсат йўқлигини сабаб қилиб кўрсатадилар. Аслида, Ўзбекистоннинг юрт ташқарисидаги элчихона ва консулликлари виза бераётганда виза олаётган кишининг аввал Ўзбекистон фуқароси бўлиб бўлмаганини аниқлашлари ва у киши янги ватандошликдан воз кечишни истамаса, бу ҳақда Ўзбекистоннинг тегишли идораларига маълумот беришлари ва тегишли идоралар у одамни тезда Ўзбекистон ватандошлигидан чиқариб ташлаши керак.
Аммо, шуни ҳам унутмайликки, дунёнинг мутлақо кўпчилик мамлакатларида икки ватандошликка рухсат берилган. Ўзбекистон ҳам тезлик билан шу йўлга ўтиши керак.
Бундан ҳам муҳими, Шавкат Мирзиё чет элликларнинг Ўзбекистонга киришини гўёки соддалаштириш билан шуғулланмасдан, аввалмбор, Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистон КГБси тарафидан чиқиш визаси бериш тартибини йўқ қилиш билан шуғулланиши керак. Тўғри, расмиятчилик нуқтаи назаридан визани Совет КГБсининг давомчиси бўлган Давлат Хавфсизлик Хизмати бермайди, аммо амалда айнан у беради. ДХХ эса, ўзбек халқига эмас, Лубянкага хизмат қилдадиган муассасадир. Билмаган билиб қўйиши керак, Лубянка ўз вақтида мудҳиш Совет КГБсининг қароргоҳи бўлган, ҳозир эса ўша КГБнинг давомчиси бўлган Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг қароргоҳидир. Яна, унутмайликки ўз фуқаролари учун чиқиш визаси бериш тартиби ҳозир Ўзбекистон каби бир нечта мудҳиш диктаторликдагина бор.
Хуллас, ўзбеклар қулликда эмас, мутлақо кўпчилик мамлакатларда каби инсондек эркин яшашни истасалар, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистон фуқаролари учун чет элга чиқиш учун виза олиш тартибини бекор қилиш ва кўп ватандошликка рухсат бериш хусусидаги қонунлар чиқартиришни талаб қилишлари керак. Ошкоралик ва сўз эркинлиги йўқ бўлган Ўзбекистонда бундай талабларни ўртага отишнинг ягона йўли - майдонларга чиқишдир.