04 July 2018
20:45 -
Афғонистонда ҳибсга олинган Абдурашид Дўстимнинг одами Nezomuddin Qaysory экан. Ўзбеклар қачон миллат сифатини тиклайди?
Кеча расман Афғонистон вице-президенти ҳисобланса ҳам, аслида 1 йилчадан бери Туркияда қочиб юрган Абдурашид Дўстимнинг ўнг қўли ҳисобланган ўзбек сиёсатчиси ҳокимият органлари тарафидан қўлга олинганини хабар қилар экан, воқеанинг бошқа тафсилотларини билолмаганимизни айтган эдик.
Бизга бу воқеа ҳақидаги хабарни 2-3 йил аввал биз билан ҳамкорлик қилиш ваъдасини бериб, кейин биз билан алоқаси узилиб қолган афғонистонлик ўзбекнинг Фейсбукдаги саҳифамизга юборган узуқ-юлуқ хатидан ўрганган эдик. Кеча хабаримизга қўйилган 2 та расмни ҳам ундан олганмиз. Кейин алоқа яна узилди, аммо бизнинг “у кишини исми нима эди” саволимимизга бир оғиз “Nezomuddin Qaysory” жавоби келди.
Кечаги хабаримизда қуйидагича таҳлил ҳам берган эдик: "Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўзбекларнинг ёрдамида бу лавозимга сайланган бўлса ҳам, ҳозир Афғонистондаги тожиклар билан ҳамкорликка ўтгани, ўзбекларга ёмон қўз билан қараётгани айтилмоқда. Ўзбекистонда ҳам тожиклар режими ҳукмрон эканлигини ҳисобга олсак, бу воқеаларда Шавкат Мирзиёнинг ҳам қўли бор бўлишининг эҳтимоллиги катта.”
Кечаги хабаримизни шу дақиқагача 6 минг 941 одам ўқиди. Унга 6 киши “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйди, 3 киши, тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон ДХХсининг агентлари, “Биз тинчлик истаймиз, бизни бунақа ишларга тортманг” маънодаги комментлар ёзди, биз уларни ўчириб ташладик. Аммо, Афғонистон ўзбекларига ҳамкорлик руҳида ёзилган биронта коммент бўлмади.
Аммо, хабарни кўп одам ўқиган бўлса ҳам, Афғонистонда ўзбекларнинг аҳволи билан боғлиқ бўлган бу воқеа Ўзбекистон ўзбекларини қизиқтирмаётгани бизни ҳайрон қолдирмади. Нафақат Ўзбекистон, балки, бутун жаҳон ўзбеклари 2010 йилда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганига, 5-6 миллион ўзбек ўқийдитиган Афғонистонда битта ҳам ўзбек мактаби йўқлигига, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш, ўзбек мактабларини бектиш давлат сиёсатига айланганига эътибор бермаётганлари – ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлганлари ҳақидаги иддаомизнинг тўла исботидир.
Айниқса ҳозирги ўзбек ёшлари авлодини Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистонда ўрнатилган тожиклар режими шундай тарибия қилаётгани маълум. Аммо, СССРдек мудҳиш империяни бошқа республикалардаги халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари билан биргаликда “Бирлик” Халқ Ҳаракати тугатганини ва Ўзбекстонни мустақилликка қовуштирганини яхши биладиган ва ҳозир катта ёшда бўлган ўзбеклар қани? Ўша кураш йиллари ўлимга ҳам тайёр бўлииб “Бирлик”нинг митинг ва намойишларига чиққан ёшлар, биринчи навбатда, 20-25 ёшлик талабалар, ҳозир 50-55 ёшдалар-ку.
Шу аҳволга тушган ўзбекларни қайтадан миллат қилиб бўлмайдигандек кўринади. Лубянка ва Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзбеклар миллат сифатини тиклай олмайдиган ҳолга тушганига ишонадилар. Аммо, “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” бу қилиб бўлмайдиган ишни қилмоқчи ва қилади. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий айтганидек: “Осон эрмас бу майдон узра турмоқ...”
Жойи келгани учун эслатиш керакки, "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат 1996 йили Толибон Мозори-Шарифни босиб олгандан кейин Туркияга кетишга мажбур бўлган Абдурашид Дўстим билан Анқарада учрашган эди
Расмда - Абдурашид Дўстим.