06 July 2018
07:43 -
Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни исломлаштирмоқда, Владимир Путин Россияни христианлаштирмоқда, келажагимиз урушми?
Ўзбеклар мусулмон, руслар насроний/христиан. Шу сабабли, “Ўзбекистонни исломлаштириш”, “Россияни христианлаштириш” иборалари мантиқсизликдек кўринади. Бир қарашда, айнан шундай. Аммо, диққатлироқ бўлсак, кўрамизки, Шавкат Мирзиё Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг буйруғи билан Ўзбекистонда ислом фанатизмини чуқурлаштирмоқда, Владимир Путин Россияда мусулмонлар фанатиклашаётганини кўриб, бунга қарши туриш йўли сифатида христиан фанатизмини чуқурлаштириш йўлини танлади.
Маълумки, айнан Путин Москвадаги бир қатор университетларда Теология (Богословие, яъни Илоҳиёт) кафедралари очтирди. Педогогик университетларни қўйиб туринг, физика-техника фанларининг юраги бўлган Москва Физика-техниа Институти ва Москва Инженер-физика Институтларида ҳам шундай кафедралар очилган эди.
Мана энди, улардан ҳам сенсациион воқеа юз берди. Кеча “Аврора” крейсерида, ҳа, ҳа, Улуғ Октябрь Революцияси деб аталадиган коммунистик давлат тўнтаришининг рамзи бўлган ва ҳозир музей сифатида Санкт-Петербургдаги Қишки Саройнинг қаршисида Катта Нева дарёсида турган “Аврора” крейсерида христианликнинг шохларидан бири православияга оид Првавослав Черков очилди. Бундай черков 1917 йилача бўлган экан, ўша тикланибди. Энди байрам ва шанба-якшанба кунлари бу черковда ибодатлар қилинади ва бошқа диний маросимлар ўтказилади.
Айнан шунга ўхшаш ишлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё тарафидан Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг буйруғи билан бажарилмоқда. Ўзи йўқ Ислом цвилизацияси тарғибот қилинмоқда, исломий телеканал ишлашга бошлади, Қуръон курсларининг сони кескин кўпайтирилабошлади. Яқинда Илоҳиёт кафедралари ҳам очилишга бошланса керак.
Бу жараёнлар, яъни икки дин - Ислом ва насронийликнинг - фанатизм руҳида чуқурлашиши, мусулмон ва христианлар жамоалари ўртасида бир-бирига салбий қарашни кучайтириши ва охир-оқибатда урушга ҳам олиб келиши мумкин.
Расмда – “Аврора” крейсери.