2017 йил 3 апрель куни Санкт-Петрбург метросида Акбаржон Жалилов (расмда) исмли ўзбек ўзини-ўзи порлатиб, ўзи билан 16 кишини ўлдирган, 50 кишини ярадор қилган эди. Ўлдирилганларнинг 4 нафари ўзбек эканлиги ҳам кейин маълум бўлганди.
Россия ахборот воситалари хабар қилишича, ўша теракт бўйича бошланган тергов ишлари эндигина, яъни 11 ойда тамомланибди. Терактни тайёрлашда айбланаётган 11 киши ушланибди. Бу терактга Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган “Жамоат-ал Тавҳид вал-Жиҳод” ташкилотининг алоқаси борлиги аниқланибди, бир нечта одам халқаров қидирувга берилибди.
Эслатиш керак, 2016 дан 2017 ўтар кечаси Истанбулда 49 кишини ўлдирган террорист Абдуқодир Машарипов ҳам ўзбек эди. Тўғри, Абдуқодир қўқонлик бўлиб, Акбаржон ўшлик экан. Тушуниш мумкинки, ўзбеклар исломий терроризмни Марказий Осиёга олиб келиш йўлида Истанбул ва Санкт-Петербург каби шаҳарларда машғулотлар ўтказмоқдалар. Ҳозир Шавкат Мирзиё мамлакатни исломлаштириш билан жиҳодчиларни рағбаталантираётганини ҳам ҳамма билади. Бу кетишда, исломий терроризмнинг ўз уйимизга келиши ҳам тезлашади.
Ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш эканлигини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат Агентлиги йиллардан бери гапириб келмоқда. Бу масала бўйича “Бирлик” Партияси лидери Абдкраҳим Пўлат Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасига Очиқ Хат ҳам йўллади. Аммо, чўнтакларини пул билан тўлатишдан бошқа нарсани унутган Ислом уламолари ҳеч нарса қилаётганлари йўқ.
Ислом уламоларини бу масала билан шуғулланишга зўрлаш керак. Акс ҳолда, буни бизга Ғарб қилиб беради, бу эса динимизнинг ўлими билан баробар.