Афғонистондаги ўзбек дўстларимзидан олинган узуқ-юлуқ хабарга кўра, Афғонистонда ўзбекларнинг лидери, расман Афғонистон вице-президенти ҳисобланса ҳам, аслида 1 йилчадан бери Туркияда қочиб юрган Абдурашид Дўстимнинг ўнг қўли ҳисобланган ўзбек сиёсатчи ҳокимият органлари тарафидан қўлга олинган. Унинг исми ва бу воқеа қачон бўлганини ҳам тушуниб бўлмади. Аммо, бизнинг тахминимизга кўра, у киши расмда Абдурашид Дўстимнинг ёнида.
Ўзбеклар норозилик митинглари қилаётганлари ҳам айтилмоқда. Аммо, бу расм ўша митингларда олинганига ҳам тўла ишончимиз йўқ.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўзбекларнинг ёрдамида бу лавозимга сайланган бўлса ҳам, ҳозир Афғонистондаги тожиклар билан ҳамкорликка ўтгани, ўзбекларга ёмон қўз билан қараётгани айтилмоқда. Ўзбекистонда ҳам тожиклар режими ҳукмрон эканлигини ҳисобга олсак, бу воқеаларда Шавкат Мирзиёнинг ҳам қўли бор бўлишининг эҳтимоллиги катта.
Воқеалар ҳақида ишонарли хабарлар ва расмлар олишга ҳаракат қилишни давом эттирамиз.