Президент Шавкат Мирзиё баъзи иш ҳақи, стипендиялар ва нафақа миқдорини 2018 йил 15 июлдан ошириш ҳақида фармон имзолади. Ошиш шунчалик камки, улар тўғрисда гапириб ўтириш ҳам кулгили бўларди. Масалан, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади. Куласизми, йиғлайсизми? Бизда ўртача ойлик Қозоғистондан 9,6 марта, яъни 960 фоиз кам экан, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 7 фоизга ортади ва уларнинг қозоқлардан орқадалиги энди 953 фоиз (!!!!) бўлади. Қозоқларда ҳам ойлик ошириб турилади, демак орамиздаги фарқ камаймаса ҳам керак.
Бошқа бир мисол – минимал, яъни энг кам иш ҳақининг оширилиши. Шу пайтгача бизда минимал иш ҳақи 21 доллар эди, Шавкат Мирзиё уни 184 300 сўмга, яъни 23,5 долларга чиқарибди.
Солиштириш учун баъзи давлатлардаги минимал иш ҳақини келтирамиз:
Германия - $1778.8
Хитой - $741.84
Туркия - $540.03
Литва - $494.29
Туркманистон - $197.37
Россия - $167.4
Арманистон - $151.55
Молдавия - $133.20
Озорбайжон $75.78
Қозоғистон - $73.3
Афғонистон - $72
Тожикистон - $31
Ўзбекистон - $23,5
Қирғизистон - $17.54
Ўзбекистонда ўртача ойлик қозоқлардан 9,6 баравар камлигини ёзганимизда, тожиклар режими тарафидан ўз ватанининг кечаги кунини ҳам, Ўзбекистон қандай қилиб мустақил бўлиб қолганини ҳам билмайдиган, ўзлари, ватан ва миллатларининг аҳволи билан иши бўлмайдиган қилиб тарбияланган ўзбек ёшлари, ҳақиқатни биздан ўрганганларидан кейин, аламларига чидай олмасдан бизни бўхтончиликда, фитначиликда айблаб комментлар ёзишарди. Кўрамиз, ўша ҳайвонсифат ёшларимиз буган келтираётган рақамларимизга қандай муносабат билдиришади. Уларни қайтадан одам, қайтадан ўзбек қилиш ҳам бизнинг вазифамиздир.