02 July 2018
20:21 - Ўзбекистон Марказий Банки валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади


Мамлакатимизнинг ҳамма ахборот воситалари Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 3 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилаганини билдирдилар. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан бугун тайинланган курси, қавс ичида 19 июнда белгиланган курс:


1 АҚШ доллари 7846,27 (7883,99)

1 ЕВРО 9166,80 (9150,95)

1 Россия рубли 125,06 (124,89)

1 Жанубий Корея вони 7,04 (7,15)

1 Қувайт динори 25948,38 (26082,61)

1 Хитой юани 1185,76 (1224,62)

1 Туркия лираси 1710,84 (1667,12)

Демак, биз учун муҳим бўлгани АҚШ доллари ва Хитой юанининг курси сўмга нисбатан тушибди, яъни сўмнинг доллар ва юанга нисбатан курси юксалибди. Агарда бундай ўзгаришлар ҳақиқатни акс эттирса, Ўзбекистон иқтисодиёти озгина бўлса ҳам кучайиб бораётганини айтишга тўғри келарди. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими масхарабозликдан бошқа нарсани билмас экан, Марказий Банк эълон қилган янги курслар ҳақиқий аҳволни ўзида акс эттиришига ишониш қийин. Кўрамиз, кузатиб борамиз, Марказий Банк ҳақ бўлса, қора бозор секин-аста йўқ бўлади.

Дарвоқе, Марказий Банк валюта қийматларини белгилаш чоғида мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланган. Бу ҳам шубҳали нарса.