Давлат Департаменти ҳар йили одам савдоси бўйича ҳисоботларини эълон қилади. Мана, 2018 йил ҳисоботи ҳам маълум бўлди. Замонавий қулдорчилик деб айтса ҳам бўладиган одам савдоси дунёнинг ҳар бурчагида таҳдид солмоқда, дейилади ҳисоботнинг кириш қисмида. Жаҳон мамлакатлри 4 гуруҳга бўлинган. Одам савдоси энг кам бўлган мамлакатларнинг рейтинги 1-чи деб, аҳвол энг ёмон бўлган давлатларнинг рейтинги 4-чи деб белгиланган.
Давлатлар рўйхати дунёнинг маълум ҳудудлари бўйича тузилган. Биз учун муҳим бўлгани Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган Жанубий ва Марказий Осиёдир. Жанубий ва Марказий Осиё ичидаги давлатларнинг одам садоси бўйича рейтинги қуйидагича:
Ҳиндистон - 2
Шри Ланка - 2
Непал - 2
Покистон - 2
Афғонистон - 2
Қозоғистон - 2
Бангладеш - 3
Бутан – 3
Малдив ороллари - 3
Ўзбекистон -3
Қирғизистон - 3
Тожикистон - 3
Туркманистон - 4
Дунё бўйича 1-чи рейтинг Ғарбий Европа (Ираландия ва Исландиядан ташқари), АШ, Канада, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Филиппинлар ва яна бир неча давлатга берилган. Россиянинг рейтинги – 4, Озорбайжон ва Туркияники – 2.
Хуллас, замонавий қулдорчилик даражаси бўйича ҳам Ўзбекистонимиз ғариб аҳволда, ҳатто Покистон ва Афғонистондан орқадамиз. Бунинг сабаби – айниқса аёллар гўёки ўз хоҳишлари билан пахта далаларида ишлатилишидир, дейилади ҳисоботда.