Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалири ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, Инновацион Ривожланиш Вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Халқ Таълими Вазири этиб тайинланди.
Вазир ўринбосарларидан бири бўлган Алишер Саъдуллаев лавозимида қолибди. Аммо, бошқа 3 вазир ўринбосари янгиланибди. Янги вазир ўринбосарлари қилиб, бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, Инновацион Ривожланиш Вазирининг ўринбосарлари бўлган Отабек Назиров ва Алишер Умаров тайинланган.
Табиий, бу тайинланганларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиёнинг одамлари ва ўз одамлари билан мавжуд режимни мустаҳкамлаш билан овора. Бир неча кун аввал Шавкат Мирзиё мактаб ўқитувчиларининг маошини 10-24 фоизга кўтарганди. Бунинг сабабли энди маълум бўлди. Таълим вазирлигига тайинланган унинг одамлари давлатдан расман бир неча чақалик ойлик оладилар, аммо, асосан пора билан яшайдилар. Ўқитувчиларнинг ойлиги ошди, демак, мактаб директорлари улардан кўпоқ пора оладилар ва вазирлик раҳбариятидагиларга ҳам кўпроқ пора келади.
Ҳа, ҳаммаёқ тўҳамбалар билан тўлатилмоқда:
Қашшоқлар бўстони, эй, гўзал зиндон,
Тўҳамбалар тўла, бечора Ўзбекистон!
Тўҳамба сўзини ЎЗБЕК тилига биз киритдик. Тўҳамба – ҳеч нарсага қатъий эътиқоди бўлмаган, назари паст, зиқна, жамият ва миллат олдида маъсулият сезмайдиган, дунё қараши ўта чекланган одамдир.
Балки, бу вазирликка тайинланганлар тўҳамбалармасдир. Улар ўзбекларга эмас, тожиклар режимига хизмат қилмоқдалар ва хизматларига яраша ойлик ўрнига пора оладилар. Қани, Шавкат Мирзиё мард бўлса, бизда вазирлар қанча маош олишини эълон қилсин. Поралар чегарасиз эканлигини эса, шундоғам ҳамма билади билади.