20 June 2018
13:20 -
Чимкент шаҳрини Шимкент қилган эдилар, энди бу вилоятга Туркистон номи беришдан мақсад нима?
Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой расмий номи Жанубий Қозоғистон вилояти бўлса ҳам, ҳамма Чимкент вилояти деб биладиган ҳудуднинг номини Туркистон вилояти деб ўзгартирди. Энди бу вилоятнинг маркази ўзбекларнинг бошқа қадимий шаҳри Туркистон бўлади. Чимкентга эса республика аҳамиятига эга шаҳар мақоми берилди.
Маълумки, 1896 ёки 1897 йиллари бутун Россия Императорлигида аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра, Чимкент, Туркистон, Авлиёота шаҳарлари аҳолиснинг 90 фоиздан кўпи ўзбеклар бўлган. Бу ҳудудларни босиб олган руслар бу шаҳарларнинг номларини ўзбеклар айтгандек айтишга бошлаганлари ҳам табиий эди. Яъни, улар ўзбекларнинг Чимкент шаҳрини Чимкент, Туркистонни Туркистон, Авлиёотани Авлиёота деганлар.
Ўша заманлардаёқ ўзбекларни камситиш, уларнинг Туркистондаги ролини тушуриш ҳаракатида бўлган руслар, СССР яратилгандан кейин, ўзбекларнинг бир қатор шаҳарларини қозоқларга, яна бир қаторларини бошқа қўшни республикаларга бериб юборганлари ҳаммага маълум. Совет йилларидаёқ қозоқлар ўзларига берилган шаҳарларни қозоқлаштириш билан шуғулланган эдилар, аммо мустақилликдан кейин бу иш – давлат сиёсатига айлантирилди. Қозоқлар Чимкентимизнинг номини Шимкентга ўзгартириб, асли ўзбек бўлган Собир Раҳимовни қозоқ деб эълон қилиб, ҳаммаёқни қозоқлаштирдилар. Навбат Туркистонга келибди.
Аммо, бу вилоятни Туркистон деб аташ келажакда ҳам муаммолар чиқаради. Чуни, бутун Марказий Осиё, Уйғуристон ва Афғонистоннинг шимолий ҳудудларини Буюк Туркистон давлатига бирлаштириш вақти келганда, бундай вақт албатта келади, қозоқлар бу давлатнинг маркази ўзларида эканлигини иддао қилишлари, бундай иддаолар Буюк Туркистонда ички муаммоллар чиқариши шубҳасиздир. Нурсултон Назарбой келажакни ҳам ўйласа, бундай иш қилмаган бўларди.
Нурсултон Назарбойни уялмасдан устозим деб атаган Ўзбекистондек давлатнинг президенти, аслида, бу ердаги тожиклар режимнинг раҳбари Шавкат Мирзиё бу масалаларда чурқ этмаслиги ҳам табиий.
Расмда – қадимий Туркистоннинг герби.