Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминингн қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишларича, 20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш тўғрисида”"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқишибди.
Мунозаралар давомида сиёсий партиялар фракциялари вакиллари томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекиш кенг тарқалишининг, чилим ва электрон сигареталарни чекилиши натижасида келиб чиқадиган касалликларнинг, шунингдек гуруҳ бўлиб чекиш оқибатида юқиш хавфи бўлган касалликлар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилиши қайд этилганмиш. Бундай қонун ҳам керак. Аммо...
Аммо, бу хабарга таҳлилни биз берамиз, дейди мухбиримиз. Маълумки ҳар қандай давлат иқтисодий аҳволининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган Ғарб давлатларини қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 9,6 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртча ойлиги шу кўрсатгичага мос эканми, демак, бизда ўртача ойлиқ қозоқлардан 9,6 марта, яъни 960 фоиз кам.
Яқингача, ўзбек профессорларининг ойлиги қозоқ дворниклариникидан кам эди, аммо, биз буни ҳар ерда такрорлайверганимизга чидай олмаган Шавкат Мирзиё яқинда ўзбек профессорларининг ойлигини қозоқ дворникларнинг даражасига чиқарди. Аммо, бизда профессорлар унчалик кўп эмас. Аҳолининг асосий қисми ҳали ҳам очлик остонасида. Бизни қутқараётганлар – чет элларда мардикорлик қилиб Ўзбекистонга оилаларига пул юбораётган ватандошларимиздир.
Шундай экан, Олий Мажис кечаси кундузи ухламасдан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар қилиш устида ўйлаши керак. Чунки, Ўзбекистонда демократия йўқ экан ва мамлактимиз тўла бозор иқтисодиётига ўтмасдан, СССРдан қолган коммунистик маъмурий-буйруқбозлик системаси билан яшашни давом эттирар экан, Шавкат Мирзиёнинг косметик ислоҳотлари аҳволимизни тузатолмайди.
Ўзбек халқи майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва Олий Мажлисни ватан ва миллатнинг фундаментал масалалари билан шуғулланишга чақириши, керак бўлса, мажбур қилиши керак.
Шавкат Мирзиёнинг иши деҳқонларга тутзорларни кенгайтириш, кўприк қурувчиларга сифатли кўприк қуриш лозимлиги ҳақида маслаҳатлар бериш эмас, Ўзбекистон давлати ва халқини ҳозирги ғариб аҳволдан тезроқ олиб чиқиш устида ўйлаш бўлиши керак. Тўғри, қўғирчоқ Олий Мажис ва қўғирчоқ партиялар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини ҳам тушуниш ва тезроқ ҳақииқий кўппартияликка асосланган ҳақиқий Олий Мажлис яратиш муҳимдир.