2015 йилда қурилишга бошлаган газқувури Озорбайжондан табиий газни Гуржистон ва Туркия орқали Европага етказиб бериши керак эди. Бу газқувур лойиҳасининг расмий номи Транс АНАдолу табиий газқувури Проекти (ТАНАП, туркчаси - Trans Anadolu Doğal Gaz Boru Hattı Projesi – TANAP) .
Туркия оммавий ахборот воситлари хабар қилишича, бугун ТАНАПнинг расмий очилиш маросими Туркиянинг Эскишаҳар вилоятида бўлди. Маросимнинг асосий қатнашчилари Туркия, Озорбайжон, Украина президентлари Ражаб Эрдўған, Илҳом Алиев, Петр Порошенко, Сербия Президенти Александр Вучич, Шимолий Қибрис Турк Жумҳурияти Президенти Мустафа Акингчи, Туркиянинг Энергетика ва Табиий Манбалар Вазири, Президент Эрдўғаннинг куёви, Эрдўған тўла диктаторлигини ўрнатиб олса, унинг ўрнига президентликка тайёрланаётган Барат Албайроқ эди.
Туркияга Озорбайжондан табиий газ Гуржистон орқали келса ҳам, бу маросимда Гуржистон раҳбари ёки бошқа вакили нимага қатнашмагани хабарларда айтилмайди.
Бу газқувури ишга туширилиши шу пайтгача Европага газ беришда сал кам монополияга эга бўлган Россия учун ёмон хабар, аммо, Россия бу лойиҳани тўхтатолмасди. Россиянинг Қораденгиз ва Туркия орқали Европага “Жанубий Оқим” газқувури қуриш режалари энди нима бўлиши ҳам ҳозирча номаълум.
Нима бўлганда ҳам, бу газқувурининг ишга тушиши, Озорбайжонга Каспий орқали Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбеккистондан газ олиб келиш мумкинлигини ҳисобга олсак, Турк Дунёси учун ҳам муҳимдир.