Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz Интернет сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё Фарғона вилоятига қилган 2 кунлик сафаридан бугун 13 июнь куни тушдан кейин қайтиб келибди. Аввал ҳам хабар қилинганидек, давлат раҳбари Фарғонада амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар ҳамда шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишлари билан танишибди.
Ўзбекистон шундай ғариб аҳволдаки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи – Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам, Қозоғистондан сал кам 10 баравар орқада эканмиз, бу аҳволдан чиқиш учун мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини ҳар қандай ақли расо одам тушунади. “Бирлик” Партияси шундай ислоҳотларни иложи борича тезроқ бошлашни талаб қилмоқда. Шавкат Мирзиё эса, вилоятларни кезиш билан овора. Ҳамма билсинки, ҳеч бир давлатнинг раҳбари бунақа сафарларда юрмайди. Президентнинг вазифаси, ўз кабинетида ўтириб бўлса ҳам, давлатнинг ҳамма структуралари яхши ишлашини таъминлаш, давлат даражасидаги керакли ислоҳотлар устида ишлашдир.
Мана, Шавкат Мирзиё 2 кунга Фарғонага борибдими, демак, Ўзбекистон ва ўзбек халқи яна 2 кун йўқотди, дейиш мумкин.