04 June 2018
18:46 - Афғонистоннинг аҳмоқ Ислом уламолари ислом терроризмини, яъни жиҳодни қоралашаётган пайтда теракт уюштирилди, 17 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг 2 минг Ислом уламоси Қобулда бугун тўпланиб, ислом терроризмини қораловчи фатво чиқаришаётган пайтда, йиғилиш бўлаётган бинога, жомега бўлса керак, кираверишда ўзини ўзи портлатган ислом террористи 14 кишини ўлдириб, 17 кишини ярадор қилибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бк террорист Толибон ёки ИШИДнинг жангари-жиҳодчиси бўлган.

Бу фатвода Ислом уламолари жиҳодчиларни Шариат қонунларини бузувчилар деб баҳолашибди, мусулмонларни ўлдириш Қуръонга кўра ҳаром иш эканлигини урғулашибди. Қаранг, у аҳмоқлар мусулмонларни ўлдириш ҳаром эканлигини урғулашибди, демак, уларга кўра, кофирларни ўлдириш ҳалолми? Аслида, бу ёлғондакам ислом уламолари Ислом дининингн душманлари ва Ислом динига қарши жиноят қилаётганлардир.

Чунки, Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан ва ҳозир Ислом динида қабул қилинган тушунчаларга кўра, мусулмонлар Шариат қонунлари билан исломий давлатларда яшашлари ва Халифаликка бирлашишлари керак. Кофирларни Исломга тортиш, бунга қаршилик кўрсатаётганларни жазолаш, керак бўлса, ўлдириш ҳам, Ислом динининг ўша хато тушунчаларига асосланган.

Қолаверса, унутмайликки, Муҳаммад пайғамбаримиз ҳам Маккани қилич билан босиб олганлар, демак, бу суннатдир, саҳобалар айнан шу суннатдан келиб чиқиб, дунёга Ислом динини қилич кучи билан тарқатганлар. Ҳозир Толибон ва ИШИД каби террористик деб аталаётган ташкилотларнинг қилаётган ишлари ҳам айнан суннатку. Демак, Афғонистонда бугун фатво чиқарган аҳмоқ ислом уламолари айнан кофирлардир.

Бу боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли, Қуръонни қайтадан тафсир қилиш, Ислом динини хато тушунчалардан тозалаш ва ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Айнан ўшанда ислом террорими ўз-ўзидан битади.

“Бирлик” лидери Абдруҳим Пўлатнинг Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ва ҳамма Ислом уламоларига мактуб йўллаб, Ислом динида ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризмп принципини тезроқ қабул қилишага эришиш шартлигини, акс ҳолда, ислом терроризми тугамаслигини айтган эди. Бу хат эътиборосиз қолгани – Ўзбекистондаги Ислом уламолари ҳам Ислом динининг душманлари эканлигини, улар фақат ўз чўнтакларини пул билан тўлатиш билан овора бўлиб, динимизга нисбатан жиноятчиларга айланиб бўлганларининг навбатдаги иисботидир.