Маълумки, ўтган йилнинг охирида Олий Мажлис Ўзбекистонинг 2018 йилга Давлат Бюджетини бор-йўғи 7,69 миллиард доллар деб белгилади, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда эса, Давлат Бюджетит 35 миллиард доллардан кўпроқ. “Ҳаракат” Агентлиги буни тилга олар экан, “Куласизми, йиғлайсизми?” деб савол ҳам қўймоқда.
Бечора Шавкат Мирзиё Давлат бюджетимизни ўлимдан қутқариш учун, бошқа имкон тополмасдан, Навоий вилоятидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида совуқ сув ва канализация учун тўловларни жорий йилнинг май ойидан эътиборан оширибди. Навоий вилоятида ушбу соҳа бўйича нархлар март ойида оширилганди. Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитасининг нархлар статистикаси бошқармаси хабар қилишича, аҳоли учун шу хизматлар май ойидан ўртача 2,1 фоизга кўтарилибди.
Қизиқ, наҳотки, Шавкат Мирзиё Давлат Бюджетининг даромад қисмини сув ва канализация тўловларини ошириш билан ўлимдан сақлаб қололмаслигини тушунмайди? Аслида, одамларнинг бошқа ҳаражатларини ҳам камайтириш керак. Масалан, ҳожатхоналарда қоғоз ишлатишни тақиқлаш ва аввалда бор бўлган одатимизга, кесак ишлатишга ўтишга ҳаммани мажбур қилиш керак. Кўз олдингизга келтирасизми, шундай қилинса, Ўзбекистонда қанча қоғоз тежалади. Ўша қоғознинг пулини Tоshkent City қуришга ишлатса бўлади.
Эй, ўзбеклар! Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига хат ёзиб, ҳожатхоналарда қоғоз ишлатишни тақиқалаш, ўрта асрларда каби кесак ишлатишни мажбурий қилиш ҳақида фармон чиқаришни талаб қилинг. Ана ўшанда Tоshkent City тезроқ қурилади.