Маълумки, бир неча йил давомида олиб борилган Эрон-“Олтилик” музокаралари 2015 йил июль ойида Эрон ядровий қурол яратишда ишлатилиши мумкин бўлган ядровий программаларини 15 йилга тўхтатиши, Ғарб эса Эронга қарши санкцияларни бутунлай тўхтатиши кўзда тутилган шартнома имзоланган эди. Эслатиб ўтамиз, “Олтилик” - АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия, Буюбритания давлатларидан иборат.
Аммо, бир неча ой аввал АҚШ у шартномадан воз кечиб ва Эрон шартномани тўла бажармаётганини иддао қилиб, Эронга қарши ўз санкцияларини киритишга бошлашини эълон қилди. “Олтилик”нинг бошқа давлатлари 2015 йил Шартномаси бўйича ишлашни давом эттиришларини билдирдилар, бу нарса АҚШ билан Франция, Германия, Буюбритания давлатлари ўртасида Доналд Трамп Президент бўлгандан кейин бошланган совуқликни янада совуқлаштирди.
Кеча Эрон бугундан бошлаб 2015 йилда тўхтатилган ядровий дастурларни қайтадан бошлаш қарорини эълон қилди. Оятуллоҳ Сайид Али Ҳусейин Ҳаменеининг бу қарори ҳақидаги хабарни ҳозирча Туркиянинг энг катта газетаси “Миллиёт” эълон қилди. Эроннинг бу қарори, АҚШга қарши чиқиб бўлса ҳам Эрон билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлган Европанинг Франция, Германия, Буюбритания давлатларига шапалоқ эмас, мушт уруш бўлиши шубҳасиздир.
Энг қизиғи, Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху шу кунлардан Европагша келиб, Европа давлатларидан АҚШга қўшилишни сўраётган эди. Исроилга “йўқ” жавоби бераётган европаликлар жуда ноқулай аҳволда қолганларини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.
Аммо, шак шубҳасиз, Эроннинг бу қадами дунёдаги совуқ урушни яна ҳам авжига чиқаради. Исроил Эрон ядровий дастурларини тўхтатмаса, унинг ядровий объектларини ҳаводан бомбардимон қилишга тайёр эканлигини аллақачондавн бери гапириб келарди, ҳозир бу таҳдидлар қайтдан бошланса керак. Таҳдидларни қўйиб туринг, Исроил АҚШнинг ёрдамида амалий ҳужумга ўтишиши мумкин. Чунки, Исроил ва АҚШ Эрон Суриядаги ғалабадан кейин бутун Яқин Шарқда ўз ролини кескин орттиришга ҳавакат қилаётганини кўриб турибдилар ва бунга йўл беришнии истамайдилар.
Хўш, Россия қачонгача Эрон билан ҳамкор бўлиб қолади? Cўнги йилларда Эрдўған раҳбарлигида иккиюзламачиликни асосий қурол қилиб олган Туркия нима қилади? Турк Дунёсичи? Саволлар кўп, аммо жавоб номаълум. Нима, Сурияда битаётган уруш Эронга ўтадими?