Бу муҳим воқеа шу йил 23 февралда бўлган экан, аммо хабарчилик даражамиз паст бўлгани сабабли бўлса керак, бу воқеа ҳақидаги хабарни islam-today.ru сайтида бугун кўриб қолдик.
Хабарда айтилишича, шу йил 19 февралда Нью-Йорк шаҳрининг тарихий маркази ҳисобланадиган Таймс-сквер майдонида бир неча минг киши митинг ўтказиб, мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини талаб қилишибди ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг мусулмонларга нисбатан сиёсатини қоралашибди. Тушуниш мумкинки, намойишчилар асосан мусулмонлар бўлган.
Аммо, намойишчилар олдига Нью-Йорк мэри, яъни ҳокими Билл де Блазио чиққани аниқ. У “I am muslim too” (Мен ҳам мусулмонман) сўзлари ёзилган плакат орқасида туриб (расмда), жумладан, шундай дебди: “Дунёда 1,6 миллиард мусулмон бор. Улар тинчликни севишади, ўз оилалари ва ўз жамиятларини ўйлашади, планетамизда ҳаётни яхшироқ қилишга ҳаракат қилишади. Биз мусулмонлар ҳақидаги эски тушунчаларни унутишимиз керак.”
Нью-Йорк ҳокими мутлақо ҳақ, мусулмонлар дунёдаги ҳаётни янада яхшилаш мақсади билан яшайдилар, яхши яшаш учун Қуръон буюрганидек, қандайдир конституциялар билан эмас, Шариат қонунлари бўйича яшаш кераклигини, эркакларга учтагача хотинли бўлишга рухаст беришлишини, булардан ҳам муҳими, давлатларни исломий қилиб, уларни Халифаликка бирлаштиришни истайдилар. АҚШда эса мусулмонларга тўла исломий ҳақ-ҳуқуқлар берилмаган, Шариат қонунлари тақиқланган, мусулмон эркакалар биттадан ортиқ хотинли бўлолмайдилар, жиноятчиларни тошбўрон қилиш мумкин эмас.
Нью-Йоре мэри Билл де Блазио мусулмон эканлигини айтмоқдами, демак, мақсади 3 та хотинли бўлиш бўлса керак. Мана, у кўрди-ку, ҳатто Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Шариат бўйича яшашга ўтиб, исломий никоҳ билан Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли Гулнора қизини 2-чи хотини қилволгани айтилмоқда. Нима, Билл де Блазио бундай қилолмайдими? Қилолади. Бунинг учун АҚШда мусулмонлара тўла исломий ҳақ-ҳуқуқлар берилиши шарт. Шундай қилинса, мусулмон эркакалар 3 та хотинли бўлишга бошлайдилар. Кейин Шариатнинг бошқа шартлари ҳам ҳаётга жорий қилинади. Жумладан, майда ўғриларнинг қўли кесилади, каттароқ жиноятчилар тошбўрон қилиб ўлдирилади. Масалан, Таймс-сквер майдонида. Нью-Йоре мэри Билл де Блазио мусулмон эканми, демак, бунга рухсат беради.