02 June 2018
19:14 -
Россиянинг охири келмоқда: Мисрдан картошка сотиб олиш қайта бошланмоқчи
Рус ахборот воситалари Россия Мисрдан картоша сотиб олишни 6 июнда янгидан бошлашини хабар қилдилар. Маълум бўлишича, шу йил 15 мартда Россия Мисрдан картошка сотиб олишни, картошкалар ичида зарарли бактериялар борлиги туфайли, тўхтатган экан. Картошка сотиб олиш қайтадан бошланадими, демак, бактерия масаласи ҳал қилинган бўлса керак.
Аммо, биз учун бу хабарнинг бошқа муҳим томони бор. Маълумки, Россиянинг жуда кўп ерларида жанубий мамлакатларда етиштириладаиган маҳсулотлар етиштириб бўлмайди. Сабаб – температура пастлиги. Лекин, картошкани Россиянинг жуда кўп худудларида етиштириш мумкин эди. Шу сабабли, Россияда, қолаверса бутун СССРда ҳеч қачон картошка муаммоси бўлмаган.
Бироқ, ўтган асрнинг 70-чи, 80-чи йилларида бўлса керак, СССР Канададан картошка сотиб олишга бошлагани ҳамқида гап-сўзлар бошланди, тезда бу ҳақиқат эканлиги маълум бўлди. Ана ўшанда “Канададан картошка сотиб олишга кунимиз қолган бўлса, демак СССР ўлмоқда” деган гап-сўзлар бошланганди. Бу гап-сўзларда асос бор бўлган. Гап шундаки, СССР даврида ҳукумат одамларга номигагина маош тўлаб, қолган фойдани асосан армияни мустаҳкамалашга сарфлар эди. Шу сабабли, номигагина маош оладиган одамлар ўзларини ишлаётгандек кўрсатиб, амалда ишламасликка ўргандилар, натижада, СССРдек давлат етарлича картошка ҳам етиштиролмайдиган ҳолга тушди.
Картошка шунчаки яхши мисол бўлди, аслида СССРнинг иқтисодиёти ҳамма соҳаларда ўла бошлаган эди ва СССР ўлди.
Мана қаранг, Россияни бошқарувчилар ўша воқеалардан тўғри сабоқ чиқаролмабдилар, энди одамларни фақат ҳукумат эмас, олигархлар ҳам таламоқдалар. Ҳукумат ҳамма пулини армияни мутаҳкамлашга сарфламоқда, олигархлар эса топган пулларини чет элларга ташимоқдалар. Натижада, энди Россия Федерацияси ўлимга, тўғрироғи, парчаланишга қараб кетмоқда.
Путиннинг қўли остида қолган Россия Федерацияси парчаланиб кетишга маҳкум эканлигини “Ҳаракат”Агентлиги Абхазия ва Шимолий Осетия босиб олингандан кейин гапиришга бошлаган эди. Қрим ва Донбас босиб олингандан кейин, бу фикримиз яна ҳам кескинлашди. Иш катрошкагача етиб борибдими, демак, Россиянинг келажаги ҳақидаги башоратларимиз асосли эканлиги янада аниқлашди.