02 June 2018
15:36 -
Биронта катта бизнесмени йўқ, давлат бюджети эса 8 миллиард доллардан кам бўлган Ўзбекистонда бизнес-аэропорт ва Tоshkent City нима ҳисобига қурилади?
Баъзи содда ўқувчиларимзда “Ҳаракат” ҳамма ерда тирноқ остидан кир қидириш билан овора деган тушунча шаклланиши мумкин. Биз бундан қўрқмаймиз. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1990 йили “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақола ёзганида, 1996 йилдаги мақоласида жуда миллионлаб ўзбеклар бир бурда нонга пул топиш учун Россияга бориб ишлашга мажбур бўлишларини айтганида, уни тирноқ остидан кир қидурувчи деб ҳисоблаганлар бўлган. Аммо, ҳамма нарса айнан унинг анализларида кўрсатилгандек бўлди.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА Президент Шавкат Мирзиё кеча Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишгани ҳақида баландпарвоз гаплар тўла, лекин ҳеч қандай ҳақиқий анализ ва таҳлили бўлмаган хабар тарқатди.
Хабарда тилга олинган ишларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, керакли ишлар. Аммо, ақли бор одамнинг ҳаёлига қуйидаги фикрлар келдаи ва саволлар туғилади.
Маълумки, Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги Давлат бюджети 20 миллиард доллар атрофида эди. Ақли бор одам тушунадики, бу рақам халқни алдаш учун айтиларди. Шавкат Мирзиё ёлғоналардан воз кечишга қарор қилди, шекилли, 2018 йилга Давлат бюджетмизни бор-йўғи 7,69 миллиард доллар қилиб тасдиқлади. Ваҳолангки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда бу йилги Давлат Бюджети 35 миллиард доллардан кўпроқ.
Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотнинг 2018 йилга режалаштирилган ҳажми Ўзбекистонда тахминан 36 миллиард доллар, Қозоғистонда эса, 173 миллиард доллар. Яъни, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан ЯИМ ҳажми бўйича 4,8 баравар орқадамиз. Демак, Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 9,6 баравар, яъни 960 фоиз орқадамиз.
Аҳволимиз шундай ғариб экан, Шавкат Мирзиё кеча Тошкентда яратилаётган бизнес-аэропорти ва Tоshkent City марказини қаердан олинган пулга қурдирмоқчи? Ўзбекистоннинг аҳволини билган Буюк Британия, Германия, Италия, Жанубий Корея компаниялари Tоshkent City марказини қурилишини, ЎзА айтаётганидек, ўз бўйниларига олганига ишониш мумкинми? Нима, ўша компаниялар Ўзбекистонда ҳукмронлик қилиб, халқимизни талаш билан шуғулланмоқчиларми? Нимага ЎзА бундай саволлар қўймайди ва уларга жавоб қидирмайди?
Бошқа тарафдан, Ўзбекистонда битта ҳам кўзга кўринадиган, ўзига шахсий учоқ сотиб олишга кучи етадиган бизнесмен, яъни расмий доллар миллионери ёки миллиардери йўқ экан, Тошкентда қурилаётган бизнес-аэропорти кимга хизмат қилади, фақат чет элликларгами? Ёки Шавкат Мирзиё аввал бизнес-аэропорти қурдириб, кейин Ўзбекистонда катта бизнесменлар пайдо бўлишига рухсат бемоқчими? Куласизми, йиғлайсизми? Наҳотки, ҳамма нарса аксинча бўлиши кераклигини, аввал катта бизнесменлар синфи яратилиши, бу синф Ўзбекистоннинг белини бақувват қилгандан кейин бизнес-аэропорти ҳақида ўйлаш кераклигини Шавкат Мирзиё тушунмайди?
Ҳозир катта бизнесменлар учун Ислом Карим замонида Шавкат Мирзиёнинг иштирокида яратилган тўсиқлар ҳали ҳам турибди. Бу тўсиқларни олиб ташлашни тўла бозор иқтисодиётига ўтишдан бошлаш керак-ку. Бизда, майда-чуйда хусусис тадбирколиккагина рухсат берилганини ҳисобга олсак, ҳали ҳам Совет замонидан қолган коммунистик иқтисодиёт ҳукмронлик қилмоқда-ку.
Бу фикр ва саволлар кўрсатмоқдаку, Шавкат Мирзиё ҳаромий отаси Ислом Карим ўртага отган ёлғондакам “Ўзбекистоннинг келажаги буюк!” шиори остида яшашани давом эттирмоқчига ўхшайди. Унга эслатиш керак, коммунистлар ҳам ҳаммани “Тантанали шаклда ваъда берамизки, айнан шу авлод коммунизмда яшайди!” деган ёлғон ваъдалар билан алдаб, СССРни ўлимга олиб бордилар. Шавкат Мирзиё ва Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади ҳам шундай эмасми, Ўзбекистон давлатини ўлдириш эмасми? Ҳозирча, айнан шундайга ўхшамоқда.
Айнан бугун 2016 йилда олинган бир видео тарқатилгани ҳам тасодифан бўлмаса кера. Бу видеода ҳаромий президент Ислом Карим ва ўша пайтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиё пойтахтдаги янги объектлар қурилишини муҳокама қилишмоқда. Демак, Шавкат Мирзиё ҳозир ўша сохта лойиҳаларни гўёки амалга ошириш билан машғулми, деган савол ўртага чиқиши ҳам табиий.
Эй, ўзбеклар! Бундай президент ва бундай режим билан келажагингиз йўқ. Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозим. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётибди. Бундай мисли кўрилмаган оғир ишни бажариш учун ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий парламент бўлиши керак. Шундай экан, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни ёки истеъфога кетишга, ёки шундай ислоҳотларни бошлашга зўрлаш керак.