02 June 2018
02:08 -
Шавкат Мирзиёга ёмон хабар: Доналд Трамп Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин билан учрашади, 12 июнда, Сингапурда. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
АҚШ Президенти Доналд Трамп дунёнинг Ўзбекистон ва Шимолия Корея деб танилган энг мудҳиш 2 та диктаторлигининг раҳбарлари Шавкат Мирзиё ва Ким Чен Ин билан учрашувлари эълон қилинганда ҳеч ким ортиқча ҳайрон бўлмади. Чунки, Доналд Трамп кутилмаган ишлари ёки гаплари билан турли ғалабалар қозонгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас.
Масалан, у 2016 йилда АҚШдаги президентлик пойгасига кириши билан, ўзи президент бўлиб сайланса, АҚШга мусулмон муҳожирларни келтирмаслик ва Мехсика билан АҚШ чегарасига Лотин Америкасидан оқиб келаётган меҳнат муҳожирларининг йўлини тўсадиган девор яратиш ҳақида гапириб қолди ва айнан шу гаплари туфайли ўзидан анча популяр бўлган Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозониб АҚШ Президенти бўлди. Унинг айнан шу гаплари уни ғалабага олиб келишини ҳаммадан аввал «Бирлик» Партияси лидери Абдураҳим Пўлат башорат қилди. АҚШнинг энг катта оммавий ахборот воситалари ва АҚШнинг сиёсий элитаси Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашларига қарамасдан, Абдураҳим Пўлатнинг башорати тўғри чиқди.
Хўш, Доналд Трампга инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ва 3-чи ўринлардан турган Ўзбекистон ва Шимолий Корея раҳабарлари билан учрашувлар нимага керак бўлиб қолди? Унинг мақсади – икки диктаторни чиройли насиҳат ва маслаҳатлар билан демократия тарафга буриш, ва аслида, ўзининг жаҳонда тушиб кетаётган обрўсини тиклаб олиш эканлиги ҳам шубҳасиздир. Тўғри, АҚШ Афғонистондаги Толибон, ИШИД каби террористик ташкилотларни йўқ қилишда Ўзбекистондан фойдаланиш мақсади борлиги ҳам ҳисобга олиниши керак.
Ўзбекистон масаласида ҳамма нарса Доналд Трамп истагандек бўлди. Аммо, Шавкат Мирзиёдан фарқли равишда, Шимолий Корея диктатори ўзини ўйинчоқ қилиш осон эмаслигини намойиш қилиб, Трамп билан учрашув 12 июнда Сингапурда бўлиши келишилганига қарамасдан, мантиқсиз, баъзида антиамиркон руҳида баёнотлари берабошлади ва 24 май куни Доналд Трамп Сингпурда бўладиган учрашувни бекор қилди. Аммо, айни замонда, АҚШ делегациясини Шимолий Корея билан диалогни давом эттириш мақсадида Пхенянга юборди.
Шундан кейин Ким Чен Ин орқага чекинди ва Вашингтонга Доналд Трамп билан учрашиш учун ўзининг ўнг қўли ҳисобланадиган Меҳнат Партияси Марказий Комитети раисининг, яъни ўзининг биринчи ўринбосари Ким Ён Чхолни жўнатди. У аввал Давлат Котиби Майк Помпео билан, кеча эса Доналд Трамп билан учрашиб, унга Ким Чен Иннинг шахсий хатини топширди.
Икки тараф ҳам учрашув пайтида ҳамма келишмовчиликлар ҳал қилинганини расмиятчилик учунгина гапирдилар ва икки мамлакатнинг президентлари 12 июнда Сингапурда учрашади деб эълон қилдилар.
Табиий, бу Шавкат Мирзиё учун ёмон хабар бўлади. Унинг Доналд Трамп билан учрашувига Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бошқа ҳеч ким эътибор бермади. АҚШнинг биттагина телеканали Шавкат Мирзиёнинг Оқ Уйга кириш пайтини 3 дақиқали репортажда кўрсатди ва шу билан уни бутунлай унутди. Ким Чен Иннинг Доналд Трамп билан бўладиган учрашуви эса, ҳозироқ дунё оммавий ахборот воситаларининг диққат марказига чиқиб бўлди.
Менинг Шавкат Мирзиё билан учрашишга жуда кўзим учаётгани йўқ эди, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Аммо, катта сиёсат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, АҚШ Президенти Доналд Трампга, Давлат Котиби Майк Помпеога ва Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчисига хат ёзиб, Шавкат Мирзиё билан учрашув ташкил қилишда ёрдам сўрадим. Агарда Шавкат Мирзиё шундай учрашувга рози бўлса эди, жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказига чиққан бўларди. Минг афсуски, у бундай масалаларда ҳатто Шимолий Корея диктатори олдида ип эшолмаслигини кўрсатди.