29 May 2018
19:44 -
Шавкат Мирзиё ўзига содиқлардан иборат тақим яратиш билан овора: Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Шу пайтгача Давлат Туризм Қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Азиз Абдуҳакимов (расмда) Ўзбекистон Президенти фармони билан кеча Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди, дейилади gazeta.uz тарқатган хабарда.
У 1974 йилда туғилган, Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети ва Япониянинг “Хитоцубаши” Университетини битирган, 2017 йил августдан бугунгача Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси раиси бўлган, аввалроқ эса Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазири лавозимида ишлаган экан.
Азиз Абдуҳакимов ўтган ҳафта вазифасидан озод қилинган Қаҳрамон Акмалов ўрнига тайинлангани ва бу лавозимда таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият, спорт масалалари ҳамда туризм соҳаларини бошқариши ҳам хабарда айтилган. Унинг олдига қўйилган устувор вазифалардан бири мактаб таълимини ислоҳ қилиш эмиш. Аммо, қандай ислоҳотлар назарда тутилаётгани айтилмаган.
Азиз Абдуҳакимовдан бўшаган Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси раислигига шу кунгача Инновацион Ривожланиш Вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Бахтиёр Умаров тайинланибди. Бу киши ундан аввал Ўзмедэкспорт" Бош директори бўлиб ишлаган экан.
Хабарда давлат мулозимларини у лавозимдан бунисига ўтказиш сабаблари айтилмайди. Азиз Абдуҳакимов охирги лавозимида 1 йилдан кам ишлагани ҳам тушуниб бўлмайдиган нарса. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Шавкат Мирзиё ўзига содиқ бўладиганларнинг тақимини яратиш билан овора, уни давлат ва халқнинг ғариб аҳволи қизиқтирмайди ҳам.