29 May 2018
02:34 -
Қирғизистон аҳолиси 6,3 миллион, Ўзбекистонники 32 миллион, чет элларда иккала мамлакатдан 1 миллиондан одам ишлайди, аҳволимиз дабдала
Қозоғистондаги “Казинформ” Агентлиги хабар қилишича, Остонада “Марказий Осиё мамлакатларида ижтимоий-меҳнат муносабатлари: анализ ва келажак” номли давра кенгаши бўлмоқда. Қирғизистон Республикаси Профсоюзлар Федерациясининг раиси Жээнбек Осмоналиев ўша давра кенгашда, жумладан, шундай дебди:
“Қирғизистоннинг аҳолиси ҳозир 6 миллион 300 минг кишидан иборат. Уларнинг 2 миллион 300 минги иш билан таъминланган. Расмий маълумотларга қарганда, 1 миллион киши чет элларда ишламоқда. Масалан, Россияда 600 минг киши, Қозоғистонда 113 минг киши, Туркияда 30 минг киши ва бошқалар. Демак, аҳолининг катта қисми чет элдаги меҳнат муҳожирлари жўнатаётган пул билан яшайди.”
Қаранг, аҳолининг 1/6 қисми қисми чет элларда ишлаб, Қирғизистон давлатини оёқда ушлаб турибди. Ўзбекистонда эса, 32 миллионлик аҳолининг тахмианан 1 миллиони, яъни 1/32 қисми чет элларда ишлаётгани тахмин қилинмоқда.
Қирғизистон аҳолисининг 1/6 қисми чет элда ишлаб, ишсизлик даражаси катта бўлган Қирғизистоннинг иқтисодиётини оёқда ушлаб турган экан, ишсизлик даражаси Қирғизистондан ҳам катта бўлган Ўзбекистон аҳолисининг чет элларда ишлаётган бор-йўғи 1/32 қисми Ўзбекистоннинг иқтисодиётини оёқда ушлаб туролмаслиги аниқ.
Қирғизистон Профсоюзлар Федерациясининг раиси ўз мамлакатидаги аҳволни очиқча гапирибди, демак, бу аҳволдан чиқишни қирғизлар ўйламоқдалар. Аммо, Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни норасмий мухолифатгина, тўғрироғи, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги гапирмоқда. Ҳукумат эса жим. Шавкат Мирзиё жим. Демак, яқин келажакда мамлакатимизда жиддий ўзгаришлар бўлмайди, ғариб аҳволдан чиқиш тўғрисида гапириш ҳам мумкин эмас.
Эй, ўзбеклар тушунинг, бунақа президент ва бунақа ҳокимият билан келажагимиз дабдала бўлади. Буни тезроқ тушуниб етиш ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ёки истеъфога кетишни ёки “Бирлик” Партияси айтаётган фундаментал ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш керак.