Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, бугун 29 май куни Президент Шавкат Мирзиё раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтибди.
Шавкат Мирзиё ақлига келиб қолган ҳар бир соҳани тилга олиб, ҳаммаёқда ишлар дабдала эканлигини урғулаб, бунинг айбдорлари сифатида шу соҳаларни бошқараётганлар эканлигини айтибди.
Масалан, Kun.uz сайти Шавкат Мирзиёнинг видеоселекторда айтган қуйидаги сўзларини келтиради:
“Ўзбекистонда 10 млрд долларлик экспорт салоҳият бор, айнан қишлоқ хўжалигида. Шуни қилсак, банклар ҳам, одамларимиз ҳам рози бўлади.
Хитойнинг карантин, ветеринария бўйича идораси яқинда Ўзбекистонда корхона очади. Энди энг катта бозоримиз - Хитой. Ушбу давлат яқин.
Бош прокурор энди экспортёрларни 10 кунда бир марта йиғиб, муаммоларни муҳокама қилади. Экспорт билан шуғулланмаган ҳокимга прокурор чора кўриши шарт. Экспорт билан ҳаммамиз шуғулланишимиз керак.”
Қаранг, ўзимизда ишлаб чиқилаётган маҳсулотларни чет элларга сотиш ишини назорат қилиш, аслида, бу ишни йўлга қўйиш, бундан буён прокуратуралар қўлига ўтади.
Эйвоҳ, Шавкат Мирзиёга замонавий давлатчилик принципларини тушунтирадиган, иқтисодиётимизнинг аҳволи дабдала эканлигининг айбдори одамлар эмас, давлатнинг системаси, тўғрироғи, бизда майда-чуйда тадбиркорликка рухсат берилган бўлса ҳам, катта корхоналарнинг ҳаммаси давлат қўлибда бўлиб, аслида Ўзбекистонда Совет замонидан қолган коммунистик иқтисодиёт ҳукмронлик қилаётгани эканлигини айтадиган маслаҳатчилари йўқми?
Шавкат Мирзиёнинг бундай қилаётган ишлари ҳеч қандай фойда бермайди. Ҳозир ҳар қандай давлат иқтисодиётининг кучини белгиловчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, ҳатто қуўшнимиз Қозоғистондан 10 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги ҳам бизда 10 мартача кам. Бу қолоқликдан чиқиш учун Ўзбекистонни имкон бориче тезроқ демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш керак. Ана ўшанда, хусусий тадбиркорлар прокуратуранинг назоратисиз ҳам фойда берадиган ишлар билан шуғулланишга бошлайдилар. Нима фойдали бўлса, ўшани қиладилар, чиқарган маҳсулотларини экспорт қиладилар ёки Ўзбекистонда сотадилар. Давлат уларнинг фойдасидан солиқ олиб яшайверади. Ўзбекистон қашшоқликдан чиқиб, фаровон давлатга айланади.
Эй, ўзбеклар тушунинг, бунақа президент ва бунақа ҳокимият билан келажагимиз дабдала бўлади. Буни тезроқ тушуниб етиш ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ёки истеъфога кетишни ёки “Бирлик” Партияси айтаётган фундаментал ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш керак.