Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА шу йил 11 апрелда, яъни бор-йўғи 4 кун аввал, кутилмаганда, ҳозир Россияда ишлаётган ўзбек доллар миллиардери Искандар Маҳмудов ҳақидаги Ирисмат Абдухолиқов исмли журналистнинг каттагина мақоласини эълон қилди.
Аслида, Ирисмат Абдухолиқов Ўзбекистонда Искандар Маҳмудовдан ҳам кўпроқ танилган журналист. У СССРнинг охирги йиллари Марказий Телевидениенинг ўта машҳур «Время» программасининг Ўзбекистон бўйича мухбири бўлган, «Бирлик» Халқ Ҳаракатининг «Ўзбек тили – давлат тили», «Ўзбекистонга мустақиллик» шиорлари остида ўтказилган митингларининг 1989 йил апрель ойидагисини видеога олган бўлса ҳам, уни эълон қилишни эсидан чиқариб қўйган, «Бирлик»нинг асосчиларидан бири, ёзувчи, Ёзувчилар Уюшмаасининг котиби Салой Мадамин 1989 йил 31 август куни Ўзкомпартиянинг биринчи секретари, аслида, КГБнинг агенти Ислом Карим билан яширинча учрашгани ва «Бирлик»ни сотганини ишончли одами воситасида «Бирлик» раҳбарларига билдирган кишидир. Ўшандан бери Салой Мадамин ўзбек миллатининг бош сотқини ҳисобланади.
Тожиклар режимининг бош ахборот воситаси ЎзА журалист Ирисмат Абдухолиқовнинг ўзбек миллардери ҳақидаги кутилмаган мақоласини эълон қилганидан шунчалик эсанкраб қолдикки, мана 4 кундан кейин бу мақолага ўз фикримизни билдиришга журъат этдик.
Ҳа, Ирисмат Абдухоликов ҳақ, Искандар Маҳмудов ҳозир жаҳондаги ўзбек аслли 4 миллиардердан 2-чиси, унинг бойлиги 6 млрд доллардан кўпроқ. Биринчи ўринда Алишер Усмонов – бойлиги 15 млрд атрорфида. Аммо, унутмайликки, ҳамма дунё миллиардерларининг бойлиги ҳар куни бироз ўзгариб туради.
Искандар Маҳмудовнинг онаси рус тили ўқитувчиси, отаси эса қурувчи-муҳандис бўлгани унинг келажакада катта бойга айланишида қандайдир роль ўйнаганини Ирисмат Абдухоликов каби урғулаш - масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Аммо Искандар Маҳмудов бир неча тилни билгани учун СССРнинг чет эллардаги элчихоналарида ишлагани, тўғрисини айтсак, КГБ билан ҳамкорлик қилгани, Ирисмат Абдухоликов буни тилга олмаса ҳам, Искандар Маҳмудов дунё танийдиган криминал авторитет, ўзбекистонлик яҳудий, ҳозир Интерпол тарафидан қидирувда бўлган Михаил Черной билан ҳам маълум вақт бирга ишлагани, қолаверса, оддий ОМАД ҳам, у Россиянинг катта бойларидан бирига айланишида ўз ролини ўйнаган.
Булардан ҳам муҳими, журналистимиз Ирисмат Абдухоликов энг муҳим ҳақиқатни, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан қўрқиб, умуман тилга олмаганидир. Буни, аслида, журналистик жиноят деб баҳолаш тўғри бўларди.
Гап шундаки, Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов каби ўзбеклар Ўзбекистонда ҳаромий Ислом Карим СССР типидаги диктаторлик ўрнатиб, асослари Маркс-Энгельс тарафидан яратилган ва Ленин-Сталин тарафидан ҳаётга жорий қилган коммунистик иқтисодиётни давом эттираётгани ва СССР каби Ўзбекистонни ҳам ўлим йўлига атайлаб судраётгани сабабли Россияга кетиб,ўша ерда катта бизнес билан шуғулландилар ва миллиардер бўлдиллар. Айнан ҳаромий Ислом Карим ва у билан 13 йил Бош вазир бўлиб ишлаган Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда катта бойлар, яъни инвесторлар пайдо бўлишига, Ўзбекистоннинг иқтисодиёти ривожланишига атайлаб йўл бермадилар. Унутмайликки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда 5-6 нафар доллар миллиардери ва бойлиги 100 миллирондан кўп бўлган 30 нафрарча тадбиркор бор. Бойлиги бир неча ёки бир неча ўн миллионлаб бўлган бизнесменлар, яъни инвесторлар у ерда сон-саноқсиз. Ўзбекистонда битта ҳам йўқ.
Ислом Карим итдек ўлгач, Конституцияга зид равишда ҳокимиятни қўлга олволган Шавкат Мирзиё ўзини Ўзбекистонда катта ўзгаришлар қиладиган одамдек қилиб кўрсатишга уринди. Россиядаги ўзбек аслли миллиардерлар Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов Ўзбекистонга катта инвестициялар ётқизмоқчи эканлигини эълон қилди. Аммо, тезда маълум бўлдики, у Ўзбекистонда на сиёий, на иқтисодий ислоҳотлар ўтказмоқчи эмас ва Ўзбекистонда - СССР типидаги диктатура ҳамда коммунистик иқтисодиётни сақлаб қолмоқчи.
«Ҳаракат» Агентлиги ўтган йилнинг охирги ойларида Алишер Усмоновнинг дунёга машҳур Reuters Агентлигига берган интервьюсини таҳлил қилиб, у Ўзбекистонга фақат маслаҳатлар ва ҳайриявий ёрдамлар бермоқчи эканлигини исботлаб берди. Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда демократияни ривожлантиришни ва бозор иқтисодиётига ўтишни ўйламаётгани сабабли, Алишер Усмонов пулларини бекорга кетгазиб, порхўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган Ўзбекистонга инвестиция қилмоқчи эмас.
Хўш, Искандар Маҳмудов нима қилмоқчи, Ирисмат Абдухолиқов бу ҳақда нималар аниқлади ва нималарни ўйламоқда?
Ирисмат Абдухолиқов ўз мақоласида Искандар Маҳмудов ва Ўрол тоғ-металлургия компанияси ўртасида Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани таркибида нодир ванадий ҳамда титаномагнетит каби қимматбаҳо металлари бўлган Тебинбулоқ темир конини ҳамкорликда ўзлаштириш юзасидан 2017 йил 3 апрель куни меморандум имзолангани, киритилаётган инвестициянинг ҳажми, кон ва корхоналарда ишлайдиган ишчиларнинг сони биринчи босқичда 2 минг кишини ташкил қилиши, сармоя ҳажми 1,5 миллиард АҚШ доллари бўлиши айтилади.
Шундай экан, савол туғилади, ўзбекнинг аҳмоқ журналисти Ирисмат Абдухолиққов “меморандум” нималигини биладими ўзи? Меморандум – келажакнинг тактика ва стратегияларини умумий шаклда белгиловчи, умумий гаплардан иборат ҳужжатдир.
Мана орадан бир йил ўтди, Искандар Маҳмудов Ўзбекистонда қандай КОНКРЕТ ишлар олиб бориши ҳақида биронта ҳужжат имзоладими? Искандар Маҳмудов Қорақалпоғистондаги Тебинбулоқ темир кони билан биргаликда Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси тузмоқчими ёки ўзининг 1,5 миллиард АҚШ долларини порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган Ўзбекистонга, тўғрироғи, Шавкат Мирзиёнинг тақимига садақа сифатида бермоқчими? Ёки Алишер Усмоновдан ўрнак олиб, Ўзбекистон билан ҳеч қанақа иш қилмасликка қарор қилдими?
Искандар Маҳмудов жаноби олдийлари! Агарда Сиз ўз ватанингиз Ўзбекистон ва ўз миллатингиз ўзбекларнинг келажагини ўйласангиз, Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг, айни замонда Ислом Умматининг фундаментал муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида ўйлаётган, муаммоларни ҳал этиш учун нималар қилиш кераклигини кўрсатаётган “Бирлик” Партияси билан ҳамкорлик қилишингиз керак. Акс ҳолда, СССР каби ўлаётган Ўзбекистонда ҳам келажагингиз бўлмайди.