14 April 2018
17:39 - Ўзбегим ўша-ўша ибтидоий: “Маҳаллада дув-дув гап” кинофильмидан “Томорқадан 24 миллион даромад” олиш ташвиқотигача

КГБнинг топшириғи ва ёрдамида Ўзбекистонда яратилган тожиклар режимнинг тарбиясини олган ва миллий туйғулардан узоқда бўлган янги авлод тўғрисида айтиш қийин, аммо аввалги авлодлар 1960 йили яратилган “Маҳаллада дув-дув гап”, 1964 йилда яратилган “Ёр-ёр” каби кинофильмларни яхши билишади.

Бу ҳақда ҳеч қачон очиқча гапирилмаган бўлса ҳам, ҳеч шубҳа йўқки, бу ва бу каби фильмлар Ўзкомпартия Марказий Комитети идеологларининг топшириғи билан ўзбекларнинг бир-бирини тўйгача кўрмаган ёш йигит-қизларини ота-оналар тарафидан ўйлантириб қўйиш ва кўп қаватли уйлардаги квартираларда яшашни “бечоралик” деб ҳисоблаш анъаналарини бузиш ниятида яратилган.

Бу кинолар ўзбеклар тарафидан жуда севиб қабул қилинди, аммо партиянинг режаларини амалга оширишда сезиларли ҳиссаси бўлгани йўқ. Замонавий ҳаёт тарзининг кириб келишигина, бошқалари каби, тилга олинган икки анъанани ҳам етарлича бузиб ташлади. Айниқcа, 1966 йилда Тошкентда юз берган зилзиладан кейин квартираларга бўлган салбий муносабат йўқ бўлди ҳисоб.

Ўзбекистон каби давлатларда Компартиянинг идеологик вазифаларни ҳам елкасига олган Марказий Комитет каби органлари ҳали ҳам ҳаётда. Фақат уларни энди Президент аппарати ёки идораси деб айтишади. Айнан ўша ерда “диктаторлик” сўзини ишлатмасдан уни мақташ, мамлакатимизда Маркс-Энгельснинг ғоялари остида Ленин-Сталин яратган ва СССРни ўлимга олиб келган коммунистик иқтисодиётнинг асосий принципларини сақлаб қолиш мақсадида, томорқачиликни бозор иқтисодиётининг асосий элементларидан бири сифатида пропаганда қилиш ғоялари ишаб чиқарилмоқда. Мақсадлари Ўзбекистонни ўлдириш.

Аммо, томорқачиликни Шавкат Мирзиёнинг ўзи пропаганда қилишга бошлаши - диктаторликнинг ўзи ўлим йўлида эканлигининг энг яхши кўрсатгичидир. Бу жараёнларнинг моҳиятини ўзбеклар яхши тушунмаётгани - бизни “Ўзбегим ўша-ўша ибтидоий” ифодасини ишлатишга мажбур қилганини ҳам айтиб ўтишдан фойда бор. Коммунистларнинг идеологик топшириғи билан яратилган “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ёр-ёр” каби кинофильмлар бутунлай бошқа томондан халқимизнинг севимли фильмларига айланганди. Ҳозир томорқачилини мадҳ қулувчи фильмлар чиқариладими?

Кўринишидан, чиқарилмайди. Чунки, бечора Президент Шавкат Мирзиё аппаратининг ўтган асрнинг 60-чи йилларидаги Марказкомдан фарқли равишда фильм заказ қилишга пули ҳам йўқ. Шу сабали бўлса керак, қаранг, тожиклар режимининг ЎзА агентлигига қуйидаги аҳмоқона эмас, ЎТА АҲМОҚОНА хабар-мақолани чиқартирибди.

Кеча ЎзА эълон қилган “Томорқадан 24 миллион даромад” номли хабарда айтилишича, Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани Чўнтак маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдуллажон ота Умаров ўзининг 8 сотихлик томорқасини иссиқхонага айлантирибди ва ҳозир шу томорқасида кўкатлар етиштириб, йилига 24 миллон сўмли фойда олмоқда экан.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, шавкат-мирзиёча коммунистик пропаганда қаршисида эсанкираб қолиб, гап миллионлаб доллар ҳақида кетмоқда деб ўйлаб қолманг. Гап “сўм миллионлари” ҳақида. 1 доллар 8,1 минг сўм атрофида эканлигидан келиб чиқсак, 24 миллон сўм – 2 минг 963 доллар бўлади. Демак, Абдуллажон ота бир йилда 3 минг доллар атрофида, демак, ойига 247 доллар атрофида даромад олади. Иссиқхонани қуриш, кундалик ҳаражатларни ва хабарда айтилганидек, отахон кун бўйи ишлашини ҳисобга олсак, отахон ва онахон тахминан 150 доллар атрофида ойлик фойда оладилар. Ўзбекистонда ўртача ойлик 60 доллар атрорфида эканидан келиб чиқсак, бу отахон ва онахон (расмда) ростдан жаннатда яшамоқдалар десак бўладими?.

Ҳеч уларни камситиш ниятимиз йўқ, уларга шундай жаннатда узоқ йиллар соғ-саломат яшашларини тилаймиз. Улар ҳақидаги хабар “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ёр-ёр” фильмлари каби бошқача маънода тушунилиб, ўша маънода тарихимизда қолишини истаймиз.

Аммо, бунақа томорқачилик билан иқтисодимизнинг кучи, демак, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам, қозоқлардан 7,2 баравар камлигидан қачон қутиламиз? Бу кетишда, ҳеч қачон!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё майда-чуйда хусусий тадбирликкка йўл бериш ва томорқачиликка эътиборни кучайтириш билан ҳеч нарсага эришолмайди. Маркс-Энгельснинг ғоялари остида Ленин-Сталин яратган коммунистик иқтисодиётни Шавкат Мирзиё сақлаб қолиш ниятида эканлиги кўрсатмоқдаки, у СССРдек давлатни ўлдирган коммунистик иқтисодиёт Ўзбекистонни ҳам ўлдиришини истайди.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бундай президент билан келажагингиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар қилишга, яъни мамлакатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан қутилиш, Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий майдонга расман чиқариш, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, каттта корхоналарни хусусийлаштириш, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ўзи Ислом Карим билан биргаликда яратган ва жиноят деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлаш каби ишлар қилишга мажбурлаш вақти келмоқда.