14 April 2018
15:44 - Сенсация эмас, кутилган воқеа: АҚШ, Франция ва Буюкбритания Суриянинг ҳарбий қисмларини бомбалади

Шу йил 7 апрелда Суриядаги Башар Асад режими, табиий, Россиянингн ёрдамида ва тахмин қилиш керакки, Россия берган заҳарли газлар билан ҳали исломий жиҳодчиларнинг қўлида бўлган Дамасқ яқинидаги Дума шаҳрига кимёвий ҳужум қилиши натижасида тинч аҳоли ичида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгандан кейин, Ғарб-Россия совуқ уруши мисли кўрилмаган даражага чиққанди.

АҚШ расмийлари, жумладан Президент Доналд Трампнинг ўзи, Сурия ва Россиянинг бу иши жавобсиз қолмаслигини айтиб, таҳдидллар қилдилар. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги, бу куннинг реалликлари соясида катта аҳамиятга эга бўлмаган бу воқеаларни умуман хабар ҳам қилмади.

Бугун маҳаллий вақт билан саҳарда Ғарбнинг жавоби келди. АҚШ, Франция ва Буюкбританиянинг ҳарбий ҳаво кучлари Суриянинг ҳарбий қисмларини ҳаводан бомбаладилар. Тушуниш мумкинки, бомбалаш Ўртаер денгизидаги ҳарбий кемалардан отилган ракеталар орқали қилинган. Сурия расмийлари тинч аҳоли яшайдиган манзиллар ва ҳатто пойтахт Дамасқнинг баъзи манзиллари ҳам бомбаланганини иддао қилмоқдалар. Уларга кўра, ракеталарнинг анчасини Сурия ўз имкониятлари билан ҳаводаёқ, яъни нишонга етиб бормасдан уриб туширганмиш. Уч нафар Сурия ҳарбийси жароҳатлангани ҳам айтилмоқда. Аммо, ҳали бошқа тафсилотли маълумотлар йўқ.

Россия бу ҳужумни ўзига қилинган ҳужм деб баҳолади, аслида, тўғри баҳолади ва бу ҳужум жавобсиз қолмаслигини айтди. Шавкат Мирзиё Россия билан елкама-елка туришини ҳали эълон қилгани йўқ.

Хуллас, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” узоқ йиллардан бери айтиб келаётганидек, аҳолисининг асосий қисми суннийлар, аммо узоқ йиллардан бери ҳокимиятда шиаларнинг бир оқими Башар Асад бошчилигида ҳукмронлик қилаётган Суриядаги режим, ҳозир Россия ва Эроннинг кучи билан оёқда турган бўлса ҳам, охир-оқибатда Ғарб ва сунний араблар тарафидан йўқ қилинади. У ерда кейин нима бўлишини фақат Оллоҳ билади, балки, У ҳам билмайди ёки билишни истамайди, қолаверса, Оллоҳ мусулмонлардан юз ўгириб бўлган.

Ҳақиқатни, яъни Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, бу каби урушлар ҳам, ислом терроризми ҳам битмаслигини ҳозирча фақат “Ҳаракат” билади.