![](/photo/zindon.jpg)
Бир муддат аввал Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун паспорт ўрнига ID-карта жорий этилиши ҳамда амалдаги паспортларнинг хорижга чиқиш паспорти бўлиши ҳақида маҳаллий нашрларга таяниб хабар қилгандик. Бугун Халқаро пресс клубда амалдаги биометрик паспортлар хорижга чиқиш учун кифоя қилмаслиги, яъни у босқичма-босқич тугатилиб, ўрнига тўқ қизил рангдаги хорижга чиқиш паспорти жорий қилиниши айтилибди.
Адлия Вазири биринчи ўринбосари Нодиржон Жўранинг сўзларига кўра, фуқароларнинг хорижга чиқиши учун ОВИР стикерлари 2019 йил 1 январдан расман бекор қилинади.
"Келгуси йилнинг январ ойидан бошлаб янги хорижга чиқиш паспортини олиш мумкин. Амалдаги биометрик паспорт эса ички паспорт бўлиб қолади. Ўзбекистон фуқароларида иккита паспорт бўлади. Бу ОВИР стикер амал қилиши шу йилда тугайдиган бўлса, янгисини олиши мумкин бўлади, унинг амал қилиш муддати икки йил бўлади. ID-карталарини жорий этиш бўйича лойиҳа бир йилга мўлжалланмаган. Бу босқичма-босқич амалга оширилади ва бир йилда эмас", - дейди мулозим.
Мамлакатдан чиқиш учун бошқа паспорт олиш керами, демак, бизда мамлакатдан чиқиш визаси амалда бекор қилинмайди, бундай виза икки йилда бир бериладиган бўлади. Аслида, тўғри қилинмоқда, чиқиш визаси бекор қилинса, Ўзбекистон зиндон бўлмай қолади-ку. Шавкат Мирзиёнинг отаси Ислом Карим гўрида тик туради-ку! Бунга йўл қўйиб бўлмайди.