25 January 2018
19:39 - Шавкат Мирзиё аччиқ қалампир эктирмоқда, уни “чайнаш” учунми?
Ўзбекларда “аламидан аччиқ қалампир чайнаш” деган ибора бор. Аксарият ҳолларда бошлаган иши ниҳоялyамаган ёки муваффаққиятсиз тугаган одам шундай қилади. Ислоҳотлар чорраҳасида турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг 18 минг гектар майдонга аччиқ қалампир экишга буйруқ бергани ҳақидаги хабар ана шу иборани ёдга солди.

Дарвоқе, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, аччиқ қалампирнинг ҳар бир гектаридан 21 миллион сўм даромад олиш мумкин эмиш. Шу боисдан Шавкат Мирзиё пахтадан кам ҳосил олинадиган жойларга Индонезиядан келтириладиган ва 60-80 кун ичида пишадиган аччиқ қалампир экиш ҳақида кўрсатма берган.

Тан олиш керак, Шавкат Мирзиё тўғри иш қилмоқда. Ўзбекистон давлати ва халқи ғариб аҳволдан чиқа олмаслиги аён бўлиб борар экан, халқ ҳам, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам, аччиқ қалампир чайнашга мажбур бўладилар.