25 January 2018
21:16 - Қизиқ: Ўзбекистон ва Британия ҳукумати ўртасида ўзаро солиққа тортмаслик ҳақидаги битим имзоланди
Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳукуматлари орасида ўзиро солиққа тортмаслик ҳақидаги битим имзоланди. Британия томонидан ушбу ҳужжатни Молия Вазири ўринбосари, Солиқ ва Божхона Хизмати Раҳбари Мэл Страйд, Ўзбекистон тарафидан Молия Вазири ўринбосари, Хазначилик Бошлиғи Дилшод Саттар имзолади.

Конвенция протоколига халқаро ҳуқуқ талабларига мос келадиган, солиқ шаффофлигини таъминлайдиган янги бандлар киритилди. Ҳужжатда, шунингдек, икки мамлакат солиқ органлари орасида маълумот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш, солиқдан қочиш ва бошқа молиявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

Шу билан бир вақтда халқаро шартнома Ўзбекистон ва Британия орасида савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.