25 January 2018
19:00 - АҚШга, тўғрироғи, Reuters Агентлигига ақл кирмоқда: Ражаб Эрдўған ислом мактабларини кўпайтириб, Туркияни қайтадан шакллантирмоқчи экан

Аввалабор шуни айтиш керакки, 2001 йилда Туркияда яратилган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси 2002 йилдаёқ мамлакат парламенти – якка палаталик ва 550 кишилик Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўпчилик овозга эга бўлди, 2007, 2011 ва 2015 йилги сайловларида ҳам кўплик мақеини сақлади. Ҳозир унинг депутатларини сони 317 га тенг, бу партиянинг раиси Ражаб Эрдўған эса мамлакат президентидир. Ҳукумат тўла президентга бўйсунади. Бундан фойдаланган Ражб Эрдўғон мамлакатда қўлдан келгунча ўз диктаторлигини ўрнатмоқда, Туркия шаҳдам қадамлар билан демократиядан узоқлашмоқда.

“Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Туркияда жараёнлар шу йўналишда кетаверса Туркия исломий давлатга айланиши шубҳасиз экапнлигини, мамлакатда Отатурк яратган дунёвий/секуляр система турк халқини 76 йил давомида ислом фанатизмидан чиқара олмагани, айнан Туркиядаги воқеалар ислом давлатларида ҳақиқий демократия бўлолмаслигини, демократияга кўра, дин эркинлиги борми, демак, тезлик билан ҳокимиятга исломчилар келиши ва ислом давлати тикланиши аниқлигини гапириб келмоқда.

Ақли бор ҳар қандай одам тушунадики, исломий давлат тикланган жойда демократия тугатилади ва бундай давлат ўрта асрларга қараб йўл олади. Бунга йўл бермасликнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана шундагина ислом фанатизмига, ислом экстремизмига ва ислом терроризмига чек қўйилади. Акс ҳолда ислом терроризми инсониятнинг асосий душмани бўлиб қолаверади.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бу катта хавфни биринчи бўлиб тўла тушуниб етган сиёсатчи бўлди ва бу ҳақда 2015 йилнинг бошидан бошлаб ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обама ҳамда АҚШнинг энг машҳур ахборот воситалари бўлган CNN Агентлиги ва Вашингтон Пост газеталарига хат ёзиб, уларни дунёга келаётган хавфдан огоҳлантирди. Обамадан олинган жавоблар кўрсатки, у ва унинг Оқ Уйдаги командаси бундай нарсаларни тушунмайдилар ҳам. CNN Агентлиги ва Вашингтон Пост газеталарини жим қолганларининг сабаби ҳам тезда маълум бўлди – бу иккала хабар воситаси Ражаб Эрдўғандан ҳеч фарқи бўлмаган Фатхулла Гулен яратган “Хизмат” ташкилотининг таъсири остида қолган.

Мана бугун ҳеч кутилмаганда Reuters агентлигининг сайтида “Ражаб Эрдўған ислом мактабларини кўпайтириб, Туркиянинг қайтадан шакллантирмоқда” номли катта мақола элон қилинди.

Бу мақола шакли билан бўлмаса ҳам, руҳи билан “Ҳаракат” айтиб келаётган фикрлар доирасида тайёрланган. У ерда келтирилган баъзи рақамлар билан биз ортиқча қизиқмаган бўлсак ҳам, тахминан шундай нарсалар бўлаётганини тушунардик.

Масалан, мақолда Туркияда ислом дини дарслари расман ўқитиладиган имом-ҳатиб мактабларининг ўсиб боришини кўрсатувчи графиқ ҳам бор. Унга кўра, сўнги 10 йил ичида имом-ҳатиб мактабларинингн сони тахминан 10 баравар ортиб, 4 мингдан ошган. Оддий мактабларда ҳам гўёки ихтиёрий ислом дини дарслари киритилди, аммо амалда ўқувчиларни зўрлаб ўқитишмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, жараёнлар шундай кетаверса, ҳамма мактаблар исломлаштирилади ва мактабларда дунёвий фанларни ўқитиш кескин камаяди, бечора Туркия ўрта асрларга қараб кетади.

Мақолада Туркияда Отатурк яратган дунёвий давлатчиликнингн таянчлари бўлган армия, юридик система ва оммавий ахборот восталари жиддий ўлчовда заифлашгани урғуланади. Бизнинг фикримизча, улар заифлашгани йўқ, исломчилар қўлига ўтиб бўлди ҳисоб.

Ўтган йили апрель ойида Ражаб Эрдўғаннинг ваколатларини диктаторлик даражасига кўтариш мақсадида ўтказилган умумхалқ референдумда Ражаб Эрдўған 51 дан бироз кўпроқ фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Демак, аҳолининг сал кам ярми давлатни исломлаштиришга қарши. Умид қиламизки, улар турклар бўлаётган воқеалардан тўғри хулоса чиқариб, исломчиларни ҳокимиятда четлаштиришга ва Туркияни дунёвий давлат сифатида сақлаб қолишга эришадилар. Акс ҳолда, Туркия ўрта асрларга қараб кетиб, охир оқибатда парчаланиб кетади. Турк Дунёси тушунчаси ўлади ҳам дейиш мумкин.

Бизга умид берувчи бир воқеа Reuters Агентлигининг хабарида келдирилган. Истанбулда яшовчи 42 ёшли математик-инженер аёл Ўзлем Коч бир неча йил судларда курашиб, ўз ўғлини оддий мактабда зўрлаб дин дарси ўқитмасликларига эришибди. Офарин, дейиш керак бундай аёлларга.

Reuters Агентлигининг сайтидан олинган расмда – Ражаб Эрдўған Қуръонни ўқиётган ўқувчини хурсанд бўлиб кузатмоқда. Ёшлигидан миясига ҳамма нарса Олоҳданлиги уқтирилган бундай болалар математикани ҳам қунт билан ўрганишларига аҳмоқ ҳам ишонмайди.