25 January 2018
16:22 - Ш. Мирзиёга саволлар:Қачон ҳақиқий биржа бўлади? Қачон Р. Азимов ўз лавозимига қайтарилади? Қачон Алишер Усмонов ва Рустам Усмонов бизга инвестиция қилишга бошлайдилар? Халқ майдонларга чиқишини кутамизми?

Жаноб Шавкат Мирзиё! Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олганингизга 1,5 йил бўлмоқда. Аввалги ҳаромий президент Ислом Каримнинг исмини абадийлаштириш, шу кунлардан унинг 80 йиллигини нишонлаш билан овора эканлигингизни ҳамма кўриб турибди. Аммо, ҳамма кўрмаса ҳам, “Ҳаракат” кўриб турган ҳақиқат шундан иборатки, Сиз у ҳаромийнинг ҳаромийлигини биздан ҳам яхши биласиз. Акс ҳолда, гўёки Ўзбекистондек мустақил давлатнинг асосчиси деб ҳисобланаётган Ислом Каримнинг мақбарасини пойтахтдаги Мустақиллик Майдонида қурдирган бўлардингиз. Тўғри, ахир бир кун ўзбекларнинг кўзи очилиши ва ЎЗБЕК миллатининг БОШ душмани бўлган тожик аслли Ислом Каримнинг ҳаромий ҳоки ҳам муқаддас ўзбек тупроқларида қолдирилмаслигини тушунганингиз учун бундай қилмадингиз.

Аммо, ҳозир Ўзбекистоннинг келажагини ўйлашимиз керак. Ўзбекистон ва Ўзбек миллатининг аҳволи ғариб эканлигини, Ўзбекистонда ўртача ойлик ривожланган Ғарб давлатларидан 30-50 баравар камлигини қўйиб турайлик, қўшнимиз Қозоғистонда 8-10 баравар камлигини, бунинг асосий сабаби – Ўзбекистон ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтмаётгани эканлигини билмаслигингиз мумкин эмас.

Бу мураккаб масаланинг ҳамма тарфларини бу қисқа мурожаатда тилга олиш имкони йўқ. Умид қиламизки, Қозоғистонда автобусда 52 нафар ўзбек тириклайин ёниб ўлганидан кейин “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Сизга йўллаган қўшма баёнотидаги мотам куни таклифини қабул қилмаган бўлсангиз ҳам, бу аҳволга тушишимизнинг сабаблари ва бош айбдорларини аниқлаб, бу аҳволдан чиқиш учун нималар қилиш кераклигини белгилаб берадиган Давлат Комиссияси тузиш таклифини қабул қиласиз ва бундай комиссияни тузасиз.

Аммо, бундай Комиссия тузиш ва унинг хулосаларини кутиб ўтирмасданоқ дарҳол қилиниши керак бўлган ишлар бор. Булардан бири - Ўзбекистонда ҳақиқий фондлар биржаси яратишдир. 1994 йил 8 апрелда тузилгани иддао этилаётган “Тошкент” Республика Фонд Биржаси оддий масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистонда ўз акциларини чиқариш имкониятига эга бўлган битта ҳам катта хусусий корхона йўқлиги, битта ҳам катта хусусий табдиркор йўқ эканлиги – бу биржа масхарабозлик эканининг энг яхши исботидир.

Сиздан илтимос қиламиз, иложи борича тезроқ ҳақиқий Тошкент Фондлар Биржаси очилишига йўл беринг. Бу йўналишдаги биринчи қадам сифатида, бундай нарсаларни яхши тушунадиган Рустам Азимовни Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтаринг, ҳаромий Ислом Карим тарафидан 20 йилча қамоқда ушлаб турилган, аммо қамоқдан чиқиши билан Россия фуқаролигини олиб, Россияга кўчиб кетган Рустам Усмоновни Ўзбекистонга қайтариш иши билан шахсан ўзингиз шуғулланинг. Шундай қадамлар қилсангизгина, ўзбек аслли Россия миллардери Алишер Усмонов ҳам Ўзбекистонга инвестицеялар қилиш устида ишлашга бошлайди.

Бундай муҳим ўзгаришларсиз Ўзбекистон ҳозирги ғариб аҳволдан чиқолмаслигини тушунган ўзбек халқи майдонлаарга чиқиб, Сизни бундай қадамлар қилишга зўрлашини кутиб ўтирманг.