25 January 2018
01:50 - Йўқолсин Путин ва шармандагарчилик: 2,4 млн мусулмон яшайдиган Бошқирдистонда бор-йўғи 1 минг 200 та мачит бор экан. “Ҳаракат”: Яшасин ҳақиқий муслмон Шавкат Мирзиё!

Русларнинг Gazeta.ru Интернет нашри хабар қилишича, кеча Бошқирдистоннинг пойтахти Уфа шаҳрига келган Россия Президенти Владимир Путин бу ерда Россия Бош муфтийси Талгат Тожиддин билан учрашибди ва Бошқирдистонда 1 минг 200 та мачит борлиги ҳақида “Бу бизнинг диний анъаналаримиз, жумладан исломий анъаналар ривожланаётганининг кўрсатгичидир” дебди.

Эй, “Ҳаракат” сайтининг мусулмон ўқувчилари, ўзларингиз ўйлаб кўринг, аҳолиси 4 млн бўлган Бошқирдистон аҳолисининг 60 фоизи мусулмонлар, яъни бу ерда 2,4 миллион мусулмон бор. Қаранг, шунча мусулмонга бор-йўғи 1200 та мачит қурилибди. Яъни, ҳар 2 минг мусулмонга битта мачит, у ерларда туғилиш катта бўлгани сабабли, аҳолининг ярми ёш болалар эканлигинги ҳисобга олсак ҳам, ҳар 1 минг мусулмонга бор-йўғи 1 дона мачит бор экан. Бунга чидаб бўладими?

Эй, мусулмонлар, майдонларга чиқинг ва Путиндан талаб қилинг, ҳар бир мусулмонга камида биттадан мачит бўлиши керак.

Қаранг, 2017 йилнинг 10-11 октябрь кунлари Остонада ўтказилган ҳамма мусулмон давлатларни бирлаштирувчи Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида қабул қилган Декларациянингн 7-чи моддасида “Ислом жамияти жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми эканлиги, ақл-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида эканлиги” айтилган. Ваҳолангки, бу нарсани “Ҳаракат” Агентлиги сал кам 10 йилдан бери гапириб келмоқда.

Мана энди кўрмоқдамизки, қашшоқ ва қолоқлигимизнинг сабаби – мачитлар етарсизлигидадир.

Бу гаплар Ўзбекистонга ҳам тегишли. Ҳозир Бухорога борсангиз, унинг марказида ўрта асрларда қурилган тахминан 50 та мадрасини кўрасиз. Ўша пайтда аҳолиси таҳминан 1 млн бўлган Бухоро хонлигида бор-йўғи 50 та мадраса бўлган экан!?!!? Агар ҳамма мусулмонларни ўқитишга кучи етадиган мадрасалар қурилган бўлсайди, ҳамма мусулмонлар Қуръонни ёддан билган бўлардилар ва Россия Қўқон хонлигини бир йилда босиб олиб, Бухоро ва Хоразм хонликларини осонликча ўз вассалига айлантириб ололмаган бўларди.

Мана ҳозир Шавкат Мирзиё бундай камчиликларни тугатишни мақсад қилмоқда ва кераклик ваъдаларни бермоқда. Тўғрида, қаранг, ҳозир миллиондан ортиқ ўзбеклар бир бурда нон пули топиш учун Россия ва бошқа давлатларга бориб қуллардек ишламоқдалар. Агар, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда яна 500 минг дона мачит қуриб берса, ҳар бир мачитга камида 2 имом, демак, бутун Ўзбекистонга таҳминан 1 миллион имом керак бўлади. Ана шундай қилинса, Россияда қуллардек ишлаётган ўзбеклар дарҳол Ўзбекистонга қайтиб имомлик қилишга бошлайдилар.

Баъзи аҳмоқлар сўраши мумкин: “Халқ шундай ночор аҳволда экан, шунча имомга қаердан маош тўланади?”. Шавкат Мирзиёнинг жавоби ҳам аниқ: “Бундай аҳмоқона савол бераётганларни “Бирлик”чи деб ҳисоблаб, дарҳол юрт ташқарисига чиқариб юборамиз. Ислом ака шундай қилганлар, мен ҳам шундай қиламан. Ҳайдалганлар чет элларда дворниклик қилсалар ҳам, улар юбораётган пул ҳисобига ҳамма имомларга маош бероламиз. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олар экан, имомларимиз ҳам шундй кам маош олишга кўникишлари керак. Кўникмасинларчи, у ҳаромийларга ҳам жойларини кўрсатиб қўяман. Тамом вассалом”.