24 January 2018
23:10 -
Хушхабар: Устюртда янги газ конденсати заҳиралари топилди. "Ҳаракат": Унинг ҳажми иқтисодиётимизга ёрдам бероладиган даражадами?
Бир неча кун аввал Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захиралари очилибди. Бу ҳақда хабар қилган "Ўзбекнефтегаз" ширкати матбуот хизматига кўра, заҳиралар 3 600 метр чуқурликдадир.
Маҳаллий нашрларга кўра, мутахассислар томонидан углеводородлар захиралари ўсишини баҳолаш ишлари бажарилмоқда ва Қуйи Сурғил конида геологик қидирув ишларнинг янги йўналишлари юзасидан самарали таклифлар тайёрланмоқда.
Аммо, хабарларда бу топилган заҳираларнинг ҳажми қанча эканлиги айтилмайди. Айтиш керакки, газ сотиб, мамлакат иқтисодиётини оёқда ушлаб турган ва аҳолиси биздан 5 баравар кам бўлган Туркманистонда маълум бўлган газ заҳиралари биздан 5 баравар кўп эди. Умид қиламиз, янги топилган газ ҳақиралари ўлаётган иқтисодиётимизга бироз ёрдам беради.