23 January 2018
23:09 - Ақтўбе фожаеси ортидан: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати раҳбари ишдан олинди, авиачипталар арзонлаштирилди
Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош директори Улуғбек Рўзиқулни ишдан олди. Норасмий манбаларга кўра, Оқтўбеда юртдошларимизнинг фожеали ўлими сабабларидан бирини аивачипталар, темир йўл чипталарининг қимматлигида кўрган президент бу соҳаларни ислоҳ қилмоқчи.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га шу пайтгача Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ишлаб келаган Бахтиёр Ҳакимни тайинлаган ва яқин орада авиачипталар нархларини максимал даражада арзонлатиш, мигрантлар учун имтиёзли чипталар ташкил қилишга кўрсатма берган.

Шунингдек, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилаётган янги қарорда бир ой муддатда чартер рейсларни амалга ошириш, поездлар қатновини кўпайтириш режаланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳаромий Ислом Карим даврида Улуғбек Рўзиқул Бош вазир ўринбосари бўлган ва Шавкат Мирзиёнинг кадрлар алмаштириш кампанияси доирасида у “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га, Рустам Азим эса “Ўзбекинвест”га жўнатилганди.