23 January 2018
23:41 -
Ақтўбеда тириклайин ёниб ўлган ўзбекларнинг бир қисми Наманганда дафн этилди

ЎзАнинг хабари ўта мавҳумлигидан тушуниш мумкинки, Президент Шавкат Мирзиё бу фожеа атрофидаги воқеалар билан шуғулланаётгани, бу фожеадан тегишли хулосалар чиқариш кераклигини гапираётгани айтилса ҳам, аслида, кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиёнинг ҳам, бошқа раҳбарларнинг ҳам, подага айланган ўзбекларнинг ҳам, бу фожеа билан ортиқча ишлари йўқ. “Ҳаракат” эса, замонавий хабарчилик билан шуғулланиш учун молиявий имкониятларга эга эмас.
Ҳа, Ўзбекистонни қайтадан давлат, ўзбеклар подасини қайтадан миллат қилиш осон иш эмас.
Нима ҳам дердик, дафн этилганларни Оллоҳ раҳмат айласин, дейиш билан чекланамиз.