23 January 2018
21:19 - Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳри ва вилоятига пропискани амалда бекор қилиши етарсиз, Ўзбекистон фундаментал ислоҳотлар муҳтож
Энди Ўзбекистонда иш берувчиларга маълум ҳудудда пропискаси бўлмаган фуқароларни ҳам ишга ёллаш ҳуқуқи берилади. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар ҳам иккиламчи уй-жой бозоридан уй харид қилишлари мумкин бўлади. Пропискасизлик учун жавобгарлик бекор қилинади.

Тошкент шаҳрини қамал қилиб келган прописка ҳақидаги қоннуннинг бор моҳияти ана шунда эди. Уни президент фармон билан амалда бекор қилди, аммо қонун ҳамон кучида турибди. Матбуотдаги мақолаларда келгусида парламент ана шу фармон талабларидан келиб чиқиб, мавжуд қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ҳақида гаплар бор.

Шавкат Мирзиёнинг маслаҳатчиларига маслаҳат бериш керак. Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказилмаса, Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтмаса, пропискаларни бекор қилиш билан давлатимиз ва халқимизни ўта ғариб аҳволдан олиб чиқиб бўлмайди.