30 December 2017
15:15 - Тошкентнинг метро бекатларидан бирига тожик шоирининг номи берилди, табиий, буни Шавкат Мирзиё қилди
Sputnik нашрининг хабарига кўра, Тошкентда янги барпо этиладиган метро бекатлардан бирига Тожикистон шоири ва мамлакат Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилди. Янги бекат 6 та бекатдан иборат, узунлиги 7,1 км бўлган Сергели ер усти метро йўлидаги станциялардан биридир.

Шунингдек, янги метро айланма йўлини лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш 5 босқичда бажарилади. Тармоқ йўлнинг умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил қилади.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, метро бекатларидан бирига Мирзо Турсунзода номини бериш қарори – Шавкат Мирзиёнинг қароридир. Аммо, нега у буни ўзи очиқча гапирмаётибди? Жавоби ҳам аниқ – Шавкат Мирзиё 22 декабрь куни Олий Мажлисда бозордаги пистачка сотувчи хотинларнинг гаплари даражасидаги Мурожжатномаси туфайли шарманда бўлгач, энди бировга “салом” демоқчи бўлса ҳам, буни 15,5 марта ўйлаб, кейин айтади.