29 December 2017
23:15 - Тараққиёт сари: мамлакатда аналог ТВлар трансляцияси тўхтатилади

Янги йилнинг 15 январидан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида аналог ТВ трансляциядан воз кечилади. Йил охирига эса, босқичма-босқич бутун мамлакат ҳудудида шундай бўлади, ҳамма ерда рақамли ТВ трансляцияси ишлайди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрлар аввалроқ рақамли телевиденияга ўтиш жараёни учун бепул рақамли телеканаллардан иборат мультиплекс шакллантирилгани хабар қилганди.

Хабарда айтилишича, япон кредити эвазига бунёд қилинаётган рақамли телевидение туфайли кабел телеканаллари фаолияти тўхтатилмайди, лекин кабел телеканаллари операторлари ҳам аналог ўрнига рақамли телеканалларни эфирга узатиш йўлига ўтаадилар.